RU

Последние новости

19:05Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм" 0:0 (Матнли трансляция)  3 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  0 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  3 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  10 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  7 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига Новости

"Бухоро": Жиззахга боришни хоҳловчи мухлислар диққатига

Яна бир неча кунлардан сўнг миллий чемпионатимизнинг 30-тур учрашувларига старт берилади.

30-тур доирасида “Бухоро” жамоаси ушбу мавсумдаги ўзининг энг муҳим учрашувини ўтказади. Олий лигада жан сақлаб қолиш учун асосан “Сўғдиёна” ва “Бухоро” жамоаси кураш олиб бормоқда. Тақдирни қаранг-ки, ушбу икки рақиб сўнгги турда ўзаро беллашади. Жиззахда бўладиган учрашувда майдон эгаларини дуранг натижа қониқтирса, бухороликларни фақат ва фақат ғалабагина олий лигада сақлаб қолади.

Бу учрашув мамлакатимизнинг ҳар бир футбол ишқибозининг диққат марказида туриши аниқ. Вилоятлардан жуда кўплаб футбол ишқибозлари Жиззах шаҳрига ташриф буюриб, “Йил ўйини” дея таъриф этилаётган учрашувни бевосита стадиондан туриб томоша қилиш ниятида эканликлари ҳозирдан аён бўлиб бормоқда.

“Бухоро” жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Бухоро шаҳридан ҳам жуда кўплаб мухлислар Жиззахга йўл олишлари кутилмоқда.

Маълум гуруҳ мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида “Бухоро” ПФК ўз ашаддий мухлисларига “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашувида ўз суюклиларини қўллаб-қувватлашлари учун  5 дона автобус  ажратди. Ишқибозларнинг Жиззах шаҳрига бориб келишлари мутлақо БЕПУЛ!

Эслатиб ўтамиз “Сўғдиёна”-“Бухоро” учрашуви 20 ноябр, соат 14:00 да бошланади.

Жиззахга боришни хохловчи мухлислар қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишлари сўралади:

Фан-клуб раиси- Асадов Ориф

+998 91 923-11-14

+998 90 299-65-56


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика