"Бухоро" дарвозабони Сардор Қобулжоновнинг оёғи синди
22 авг 2016 23:34
Новости
"Бухоро" дарвозабони Сардор Қобулжоновнинг оёғи синди
Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги "Насаф" - "Бухоро" учрашувида меҳмонлар дарвозабони Сардор Қобулжонов жиддий жароҳат олди.
Учрашувнинг 10-дақиқасида эркин зарбани амалга оширмоқчи бўлган Қобулжонов тўпни ўйинга киритиш чоғида ноқулай зарба берган ва оёғини синдириб олган.
Сардор Қобулжоновнинг жароҳати жиддий эканлигини таъкидланмоқда.
Қобулжонов энди қачон сафга қайтиши ҳозирча номаълум.
Комментарии