RU

Последние новости

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  0 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  332 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  3 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  27 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

"Бухоро" Бухорога қайтади Новости

"Бухоро" Бухорога қайтади

10 сентябрь куни Лига мутахассислари Бухорога ташриф буюрди ҳамда Бухоро вилояти футбол академияси қошида бунёд этилган стадионда давом этаётган таъмирлаш ишлари билан танишди.

Шу куни Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бевосита стадионга келиб, Лига раҳбарияти билан учрашди. Стадион билан боғлиқ муаммо сабаб Бухоро катта футболдан четда қолиб келаётганди. Шундан келиб чиқиб, вилоят ҳокимлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорликда янги стадиондаги таъмирлаш ишларига зўр берди. Яна бир неча кундан сўнг мазкур аренада катта футбол учрашувини ташкил этиш имконияти бўлади. 

Лига эътибор қаратилиши ва ўзгартирилиши лозим бўлган масалалар юзасидан ўз хулосасини тақдим этди. Қурувчилар ҳамда вилоят футбол ассоциацияси раҳбарияти бир ҳафта ичида масала ҳал этилиши юзасидан кафолат берди. Бу эса стадионда Про лига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин. 

Аренани Суперлига учрашувларига тайёрлаш учун эса бироз вақт керак. Стадионларга қўйилаётган талаб декабрь ойининг биринчи ярмига қадар амалга оширилса, Б"ухоро" 2025 йилги мавсумни ҳам мазкур аренада ўтказиш имкониятини қўлга киритади. Бунинг учун прожекторлар ўрнатилиши, майса парвариши учун зарур техника харид қилиниши, стадионни йил давомида керакли озуқа ва витаминлар билан таъминлаш, унинг парвариши учун жавобгар бўлган персонал учун сарф-ҳаражатлар сметаси керакли ташкилотлар томонидан тасдиқланиши керак. Мазкур масала юзасидан Лига ҳамда вилоят ҳокимлиги раҳбарияти келишиб олди. 

Стадион 10 минг ишқибозни ўз бағрига сиғдира олади. Айни вақтда унинг техник зонасини қуриш ва пардозлаш ишлари давом этмоқда. Барча масала келишув асосида амалга оширилса, бир неча ой ичида Бухорода Суперлига учрашувларини қабул қила оладиган даражадаги стадион тайёр бўлади. Ҳавонинг салқинлашаётгани ва айни вақтга қадар амалга оширилган ишлар эса "Бухоро" клубига мазкур аренада Пролига учрашувларини ўтказиш имкониятини тақдим этади. 

Бир неча кундан сўнг Лига мутахассислари Бухорога қайта боради ва стадионнинг мавсумга тайёрлиги масаласида қўшимча ахборот тақдим этади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика