RU

Последние новости

11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  0 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4

"Бунёдкор"ни сақлаб қолайлик! Новости

"Бунёдкор"ни сақлаб қолайлик!

"Насаф"ни-чи (?) дейишга шошилманг, пойтахт футболи учун ёзилмаяпти бу мақола.

"Бунёдкор" бутунлай йўқ бўлиб кетиши мумкин, "Насаф" яшайди. Шунинг учун мақола сарлавҳаси шундай кўриниш олди. Келинг, аввал ҳозирги терма жамоамизда тўп тепаётган футболчилар рўйхатига назар ташлаймиз: Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов бугунги кунда МТЖнинг асосий таркиб ўйинчилари қаторидан жой олишяпти.

Хуршид Ғиёсов ва Ислом Қобилов кучсиз ўйинчи бўлганларида Уругвай билан ўйинга чақирилмаган бўларди. Улар қаторига Сардор Собирхўжаевни ҳам қўшамиз. Мана нима учун "Бунёдкор" бизга керак? Бу футболчиларни тарбиялашда "Бунёдкор"нинг ички тизими тўғри йўлга қўйилганида деб биламиз. Тўғри, Элдор ва Отабек "Машъал"дан келди, лекин унда улар анча ёш эдилар. "Бунёдкор"да эса улар парвоз этдилар ва бугунги кунда уларнинг иккиси ҳам легионер саналади.

"Бунёдкор"да клуб академияси томонидан олиб борилган ишлар ўз йўлига бўлиб, ундан чиқаётган футболчилардан мақсадли тарзда фойдаланиш ҳам бир йўл бўлди ва бу ишни аввалига Лушан, ундан кейин Қосимов давом эттира олди. Қосимовнинг иккинчи қайтиши академияга таяниб ишлашни ўргатди. Бугун "Бунёдкор" Суперлигада анча мазмунли ҳаракат қиляпти ва таркиб 70% га академия тарбияланувчилари билан тўлдирилган.

Жамоа ўринбосарлари "Пахтакор"ни шу йилнинг ўзидаёқ икки бор мағлубиятга учратди. Айниқса иккинчисида ҳисоб анча йирик кўриниш олди. Бу ҳам тизимнинг тўғрилигидан.

Айтишингиз мумкин, "Бунёдкор" ўрнига Республика академияси ишга тушади деб, бу ҳам яхши - ёмон эмас. Лекин бу академияни биз билмаймиз ким қандай бошқаришини. Йўқ нарсадан ҳозир келажак қура олмаймиз. "Бунёдкор" ҳам бир деганда футболчи етказиб бермади. Йиллар керак бўлди. Янги очиладиган академия ҳам худди шундай, бирон йил ўтиб самара беради. Академия ҳам бўлсин, "Бунёдкор" ҳам қолсин. Мана "Локомотив" ва "Пахтакор" юрибди-ку амаллаб. "Бунёдкор"га ҳам имконият беринг, уни шунчаки ёпиб юбориш жуда катта хато.

Айнан нима сабабдан "Бунёдкор" клуби ёпилаётганидан бехабармиз (аммо атрофда шундай гап-сўзлар юрибди). Шу ўринда Умид Аҳмаджонов томонидан олиб борилаётган кўплаб ишлар мени қизиқтириб қўйди. У киши билан БААда бўлиб ўтган Осиё Кубогига қуръа ташлаш маросимида суҳбатлашганимда, тўғриси жуда кучли ғайратни кўрдим.

Лекин шуни айтиш лозим, "Бунёдкор"ни йўқотсак, ўша биз истаётган ЖЧга чиқишимиз яна тўрт йилга ортга сурилади. Янги очиладиган академия бизга янги цикл учун бир деганда 10та Одил Аҳмедовни бера олмайди. ЎФАнинг бу қилаётган ишлари 12 йилдан кейин бўладиган ЖЧларда асқотади. Қатардаги ЖЧ учун эса бизга "Бунёдкор"нинг бўлгани яхши. Майли бу жамоанинг пули кўп бўлмасин, майли чемпионлик учун курашмасин, лекин яхши савиядаги мутахассислар билан Суперлигадаги рақобатни ушлаб турсин.

Ҳурматли, Умид Маҳамаджонович! Юртбошимиз Сизга ўзбек футболини ишониб топширган бир пайтда халқ номидан "Бунёдкор"ни сақлаб қолишда амалий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз! Бу ишингизга жавобан "Бунёдкор" ЖЧ-2022 саралаш босқичида ўзининг моҳир футболчилари билан Сизга елкадош бўлади!

Х.Холиқов.

Рейтинг: +187   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика