RU

Последние новости

16:11Чемпионлар Лигасига қачон қуръа ташланади?  4 15:56АПЛ клубининг энг ёш эгаси 30 ёшдан кичик. Бу ким?  0 15:18"Манчестер Сити" Ҳусановнинг рақобатчиси билан шартномани узайтирди  3 14:56АПЛ клублари ойна ёпилишидан олдин трансфер рекордини янгилаб бўлди  0 14:30"Истиқлол" стадиони сухандони провокацион эълонлар берди, "Динамо" стадиони техник ҳудудига бегона шахслар кирди, Владимир Бубанья микст-зона масаласида комиссарга эътироз билдирди — Лига комиссарлари билдиргиси  5 13:58"Ливерпуль" тарихидаги энг қиммат ҳимоячилардан бири сафдан чиқди  3 13:32Суперкомпьютер Бундеслига фаворитларини аниқлади. "Бавария" билан қайси жамоа рақобатлашади?  1 13:03АПЛнинг энг қиммат ёш футболчилари маълум. "Челси", "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" топда  2 12:36Ямалдан яна бир натижа: у собиқ жамоадошининг Ла Лигадаги рекордини янгилади  0 12:12"Нефтчи" пешқадамга айланди, Файзуллаев дебют қилди, Ашурматов қачон сафга қайтиши аниқ – 21 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада   3 12:00Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" - "Бухоро" учрашуви 27 августга кўчирилди  4 11:39Эксперт фикри. Иброҳим Отахонов: "Андижон"га нафақат бугун балки кейинги ўйинда ҳам осон бўлмайди"  0 11:10"Қалдирғочлар" қаршисида "чақилмас ёнғоқ": "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувини кўриш учун 7 та сабаб  3 10:50"Манчестер Юнайтед"га 21 ёшли футболчи керак  3 10:25Родригонинг вакиллари Англияда  10

“Бунёдкор”га ўтиш имконияти, Друловичнинг ўзгариб қолгани, узоқдан бериладиган зарбалар – Дилшод Саитов билан суҳбат Новости

“Бунёдкор”га ўтиш имконияти, Друловичнинг ўзгариб қолгани, узоқдан бериладиган зарбалар – Дилшод Саитов билан суҳбат

Қаршининг “Насаф” жамоаси ва унинг қошидаги футбол академияси юртимизга иқтидорли футболчиларни етказиб беришда етакчи ўринларда туради.

Бош мураббий ҳар мавсумда янгидан янги махоратли ўйинчиларни кашф қилиб келмоқда. Бугунги суҳбатдошимиз ҳам мутахассиснинг яна бир кашфиётларидан бири ҳисобланади. Ўзининг ўйинлари, қанотлардаги тезкор юришлари ва ўйин давомидаги кутилмаган қарорлари рақиб футболчиларини саросимага солиб қўйиши табиий. Демак, қаҳрамонимиз келажаги порлоқ футболчи Дилшод Саитов. “Аждарлар”нинг муҳим ўйинчиларидан бири бўлган Саитов билан интервью ташкил қилиб ўзимизни қизиқтирган саволлар билан юзландик.

- Биламиз, сиз “Насаф” жамоасида бир неча йиллар давомида муваффақиятли фаолият олиб борган футболчи Алишер Юсуповни жияни ҳисобланасиз. Ҳойнаҳой миллионлар ўйинига меҳр ушбу инсон туфайли юзага келгандир...
- Футболга қизиқиш ёшлигимдан бўлган. Чунки, оиламизда тоғаларим мунтазам равишда футбол билан шуғулланишган, ички чемпионатда иштирок этувчи жамоаларда ўйнашган. Биринчи мураббийим тоғам Анвар Юсупов ҳисобланади. Чамаси беш ёшимдан тўп билан муомала қилишни ва машқлар қилишни бошлаганман. Биринчи маротаба Шаҳрисабзнинг “Хисор” жамоаси машғулотларига борганман. Сўнг Муборакда “Машъал” академиясида бир йил таҳсил олганман. Оилавий муаммолар сабаб Қаршига келганмиз. Кейинчалик “Насаф” сафига бориб қўшилганман.



- Ўтган мавсумнинг биринчи турида Самарқандда “Динамо” жамоаси дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилгандингиз. Қайсидир маънода бу гол сизни мухлисларга янада яқинроқ танилишингизга сабаб бўлди. Бу ўша дақиқаларда қабул қилинган қарорми ёки мураббийнинг ўйиндан олдинги кўрсатмаси. Одатда сафарда тўп тепаётган жамоа қарши ҳужумларга таянган ҳолда узоқ масофалардан дарвозаларни нишонга олишга ҳаракат қилишади...
- Аслида барчаси учун Рўзиқул акага раҳмат айтишим керак. Аслида жамоадаги дебют ўйиним 2018 йил “Навбаҳор” жамоасига қарши кечганди. Ҳар бир учрашувда майдонда боримни беришга ҳаракат қиламан. Лекин, ҳозирда ўтган йилги Дилшод Саитов билан бу йилги Дилшод Саитовни ўртасида катта фарқ бор. Тан оламан жорий мавсумда ҳали ўзимни имкониятларимни тўлиқ кўрсата олганим йўқ.

- Узоқдан тўп киритиб рақиб посбонларини ожиз қолдиришингиз ўзингиз танлаб олган услубми ёки...
- Болалгимда тоғам Алишер Юсупов майдонга тушган учрашувларда тўп олиб берардим. Улар кўпроқ олисдан гол уришни яхши кўрардилар. Академияга қабул қилинган пайтимданоқ шуни устида кўп ишлайман.


- Суперлигада сизнинг услубингиздаги етакчи футболчиларни айта оласизми?
- Бундайлар сони кўп. Масаалан, Драган Черан, Мурод Ҳолмуҳаммедов, Абдуллох Олимов, Музаффар Музаффаров. Уларнинг ҳар бири кучли зарбага эга.

- Ҳозирда “Бунёдкор”, “Пахтакор” академияларида болаларнинг деярли 60 фоизи селекция натижасида вилоятлардан, чекка ҳудудлардан олиб келинган. Сизда ҳам шундай имконият туғилганми? Сир бўлмаса айнан қайси жамоага ?
- Ҳа, албатта. Бундай имконият менда ҳам бўлганди. Менга ўша вақтда тоғаларим ва мураббийларим тўғри йўналиш беришган деб ўйлайман. Аммо, “Бунёдкор” академиясига ўтиш имкони юзага келганди.



- Бу йилги мавсумдаги дастлабки учта турда “Насаф” юз фоизлик натижа қайд этди. Демак, янги келган футболчилар билан жамоавий ўйин бошқаларга қараганда яхшироқ кечмоқда...
- Мен буни ҳали юз фоизлик натижа демаган бўлардим. Хулоса чиқаришга ҳали эрта. Жамоавий ўйинни аста секин йўлга қўйиб борамиз.

- Таиландда ўтган Осиё чемпионати ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз. Фикрингизни иккита факт билан изохлаб берсангиз. Биринчи айб мураббий Любинко Друловичда, иккинчиси футболчилар кучли босимдан чиқа олишмади...
- Друлович яхши мураббий. Бироқ, чемпионат бошланганда ўзгариб қолди. Турнирга йўл олган таркибдаги барча юқори савиядаги футболчилар эди. Лекин, мураббий ишонмади. Футболчиларда назаримда босим йўқ эди. Боиси, болларнинг кўпчилиги бундан олдинги Хитойдаги Осиё чемпионатида қатнашганди. Менимча футболчиларда толиқиш бўлди. Нима учундир Друлович буни инобатга олмади.

- Ҳар куни яшил майдонга, футболга ўрганиб қолган инсон бирданига уйга ўтириб қолса осон бўлмайди. Футболчиларда ҳам шундай. Оралиқдаги таътилни қандай ўтказяпсиз?

- Ҳамма қатори карантин қоидаларига тўлиқ амал қилмоқдаман. Уй шароитида тўп билан тўлиқ ишлашни имкони йўқлиги сабаб асосан жисмоний ҳолатимни мейёрида ушлаб туриш учун машқларни бажаряпман. Ижтимойи тармоқда жамоадошларим билан гуруҳимиз бор. Ўша ерда мураббийлар берган топшириқларни кўриб боряпман. Ҳозирда юртимиздаги вазиятни хис қилган ҳолда ҳамюртларимизга иложи борича уйда қолишларини, синовли кунлар тезроқ ўтиб кетишини ва тезроқ яшил майдонга қайтишни хоҳлардим. Шифокорлар ва ички ишлар ходимларига алоҳида раҳмат айтаман. Улар ҳозир ҳақиқий қаҳрамонлардир.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика