RU

Последние новости

11:15Арбелоа "Реал"да футболчилар "диктатураси"дан азият чекмоқда  0 10:55Роберто Де Дзерби "Марсель"ни тарк этишга қарор қилди  0 10:25ОЧЛ-2. "Пахтакор" собиқ футболчисининг дубли жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  4 10:04"Қизилқум" ярим ҳимоячиси Максим Шацких жамоасида  0 09:40"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлуб этди  3 09:19Фабио Каннаваро Италияда Алиқулов ва Машарипов билан учрашди  5 08:50ОКМК Беҳруз Асқаров билан шартномани бекор қилди  3 08:23Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" "Ал Ғарафа"га жавобсиз 7 та гол урди  2 08:10Расман: "Машъал" 3 нафар футболчи билан шартнома имзолади  0 07:50Италия Кубоги. "Комо" пенальтилар сериясида "Наполи"ни мағлуб этиб, ярим финалга чиқди  0 03:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнади  38 03:15АПЛ. "Челси" "Лидс"ни енга олмади, "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га имкониятни бой берди  11 00:42Беллингем сон жароҳати туфайли икки ойгача майдонга туша олмаслиги мумкин  4 00:02"Ал Насср" Роналду билан вазияти ҳал қилмаса, Жезуш клуб билан шартномани узайтирмайди  44 23:22Элит ОЧЛ. "Трактор" ўз уйида "Ал Садд"га ютқазди. Ҳамробеков 72 дақиқа ўйнади  1

“Бунёдкор”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди Новости

“Бунёдкор”да навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилди

Теги :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида футбол клубида соғлом муҳитни тиклаш ва клуб мураббий, ўйинчилари ва ходимларига қулай шарт-шароитлар яратилиши юзасидан амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан кеча “Бунёдкор” футбол клуби қароргоҳида асосий жамоа аъзолари, мураббийлар штаби, клуб ва академия ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан “Бунёдкор” жамоасининг янги мавсумга тайёргарлиги, режалари, 3-17 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида режалаштирилган қишки ўқув-йиғин машғулотларининг ташкилий масалалари, мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ўрин олди.

Йиғилиш давомида мураббий Ҳикмат Ҳошимов яратилаётган шароитлар лозим даражадалигини таъкидлаб, янги мавсумга тайёргарлик режа асосида кетаётганлигини маълум қилди. Шу ўринда айтиб ўтиш керак, “Бунёдкор” футбол клубига бегона бўлмаган тажрибали мутахассис, Pro лицензиясига эга бўлган Мурод Отажонов жамоа мураббийлар штабида иш бошлади.

Тадбир давомида клубга амалий ёрдам кўрсатиш, олиб борилган ўрганиш якунлари ва собиқ раҳбарият томонидан йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Хусусан, белгиланган режалар амалга оширилмаганлиги, клубнинг йиллик харажатлари сметаси ўз вақтида ишлаб чиқилмаганлиги, ходимларнинг штат жадвали жорий йилнинг январь ойида ҳам тасдиқланмаганлиги аниқланган.

Қолаверса, 2022 йилнинг сўнгги тўрт ойида клуб ҳисоб рақамидаги маблағлар мақсадли йўналтирилмаганлиги, 40 нафардан ортиқ ходимлар ҳеч қандай тушунтиришларсиз ишдан бўшатилганлиги, айрим ходимларга эса 2023 йил учун харажатлар сметасида кўзда тутилмаган ойлик маошлар асоссиз равишда бир неча баробарга оширилганлиги, бу эса клуб фаолиятига жиддий молиявий зарарлар келтириши мумкинлиги маълум қилинди. Комплеанс назорати ўрганиши давом этади.

Шунингдек, йўл қўйилган хато-камчиликларни бартараф этиш, келгусида салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда ижтимоий тармоқлар ва турли оммавий ахборот воситаларида “Бунёдкор” футбол клубига нисбатан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳам ўрганилиб, таҳлил қилинди, йўл харитасига киритилди. 

Йиғилиш якунида хато ва камчиликларга йўл қўйган бир қатор ходимларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди ҳамда янги тайинловлар амалга оширилди.

“Бунёдкор” футбол клуби Президенти Меҳриддин Абдуллаев раҳбарлигида Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг янги босқичга олиб чиқиш концепциясига асосан клубни ривожлантириш йўналишидаги амалий чора-тадбирлар давом эттирилади.

Рейтинг: -4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика