RU

Последние новости

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  24 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  2 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  36 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

“Бунёдкор” ёшлари – Ўзбекистон чемпиони-2013!!! Новости

“Бунёдкор” ёшлари – Ўзбекистон чемпиони-2013!!!

Ёш “қалдирғочлар” меҳмонда “Сўғдиёна” устидан ғалаба қозониб, мамлакат чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлдилар.
Сўнгги турдаги ғалаба Бунёдкор“ ёшларини маррага биринчи бўлиб етиб келишларини та\минларди.Гарчи асосий рақобатчимиз – “Пахтакор” билан очколаримиз тенг бўлса-да, бунёдкорчиларнинг ҳар икки ўзаро ўйиндаги ғалабаси бизга устунлик тақдим этарди.

Ҳаммаси ўз қўлида бўлган ёшларимиз “Сўғдиёна”ни сафарда йирик ҳисобда мағлуб этиб, клуб музейидаги совринлар сонини яна биттага оширишди.

Учрашувни тезкор ҳужумлар билан бошлаган Александр Мочинов шогирдлари 5-дақиқадаёқ ҳисобни очишди. Сардор Азимов узатган пасни Анвар Бердиев осонлик билан дарвозага йўллади – 0:1. Бўлим ўрталарида Миржамол Қосимов ажойиб паси билан Жавлон Мирабдуллаевни таъминлади. У эса боши билан “Сўғдиёна” дарвозасига иккинчи тўпни киритди. Орадан кўп ўтмай Миржамол Қосимов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди – 0:3. “Бунёдкор”дан “Сўғдиёна”га ижарага берилган Расулжон Шуҳратов “қалдирғочлар”ни жазолаб, ҳисобни бироз қисқартирди. Лекин ҳисобдаги учта тўплик фарқга Санжар Рихсибоев рози бўлмай, жиззахликлар посбонини тўртинчи бор ҳафа қилди. Бу вазиятда Эргаш Исмоилов чиройли тўп оширганини ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Шу тариқа, ёшларимиз мавсумни биринчи ўринда якунлашиб, “Бунёдкор”нинг келажаги муносиб қўлларда эканлигини исботлашди. Чемпионлик муборак, ёшлар!

Ёшлар лигаси, 26-тур
“СЎҒДИЁНА” – “БУНЁДКОР” 1:4 (0:3)
Голлар:
Анвар Бердиев 5 (0:1), Жавлон Мирабдуллаев 21 (0:2), Миржамол Қосимов 36 (0:3), Расулжон Шуҳратов 71 (1:3), Санжар Рихсибоев 84 (1:4)
“Сўғдиёна”: 16.Нодиржон Ашурматов, 4.Беҳзод Турсунов, 6.Зафар Ортиқов, 7.Сардор Қаҳҳоров, 8.Ботиржон Каримжонов (сардор), 11.Нодирбек Ибрагимов, 12.Ўткир Маматов, 19.Расулжон Шуҳратов, 20.Жамшид Ҳазратқулов, 21.Акмал Абдураҳмонов, 22.Асилбек Бегимқулов
Заҳирадан майдонга тушганлар: 1.Қобил Норқўзиев, 5.Алишер Исломов, 9.Сирож Мелиев, 10.Жаҳонгир Бобохўжаев, 15.Маъруф Тўраев, 17.Фазлиддин Абдувалиев, 18.Ислом Ҳакимов
“Бунёдкор”: 45.Акбар Тўраев, 2.Азиз Мамазоитов, 4.Миржамол Қосимов, 5.Жавлон Мирабдуллаев, 6.Сардор Собирхўжаев, 7.Забихилло Ўринбоев, 8.Хуршид Ғиёсов, 10.Анвар Бердиев, 14.Камолиддин Тожибоев, 16.Сардор Азимов, 18.Камронбей Кападзе (сардор)
Заҳирадан майдонга тушганлар: 3.Ҳасан Асқаров, 9.Аҳрор Умаржонов, 11.Санжар Рихсибоев, 13.Зокиржон Нурматов, 15.Саиджон Топилов, 17.Эргаш Исмоилов,
Бош ҳакам: Шуҳрат Ҳакимов (Шаҳрихон)
7 ноябрь. Янгиер. “Янгиер” стадиони.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика