RU

Последние новости

07:00Бугун Абдумалик Халоков, Давлат Бобонов ва яна бир неча спортчимиз Париж Олимпиадасида иштирок этишади  0 01:49Миср олимпия терма жамоаси сардори БАА клубига ўтди  2 00:44"Рома" "Ювентус" футболчиси билан шартнома имзолади  0 00:16Париж-2024. Франция ва АҚШ чорак финал иштирокчиларига айланди  0 23:55"Пахтакор" ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионини таркибга қўшиб олди  9 23:38ОКМК хорватиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 23:28"Андижон"ни Эркинов тарк этди ва унинг ўрнига "Динамо" футболчиси қўшилди  2 23:10Париж-2024. Доминикан Республикаси - Ўзбекистон 1:1, Олимпиадани ғалабасиз якунладик  14 22:59ЦСКА легионер футболчисини Ўзбекистонга юборди  5 22:32Россия кубоги. "Рубин" "Акрон"ни тор-мор этди, Эсанов дебют қилди  2 22:15Париж-2024. Марокаш ва Аргентина плей-офф йўлланмасини қўлга киритди  3 22:02"Андижон" сербиялик футболчи билан шартнома имзолади  7 21:41"Насаф" "Атлетико Мадрид"да ўйнаган сербиялик футболчини таркибга қўшиб олди  9 21:24ОКМКни Қосимов ва яна икки нафар футболчи тарк этди  13 21:03Париж-2024. Миср Испанияни мағлуб этиб, гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди  16

"Бунёдкор" яна 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди Новости

"Бунёдкор" яна 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди

Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал Наср" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.

“БУНЁДКОР” – “АЛ НАСР” 0:1

Гол: Адриан Миержеевски 33.
22 апрель 2015. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Лиу Квок Ман, Ченг Ои Чо, Лам Наи Кеи Сам (барчаси Гонконг), Рован Арумугхан (Ҳиндистон)
Назоратчи: Умар Абу Лум (Иордания)
Комиссар: Жаргал Сукхабаатар (Мўғулистон)

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 4.Ҳайрулла Каримов, 6. Анвар Ғофуров, 9. Минори Сато, 11. Мирзоҳид Ғофуров, 13. Иван Милошевич, 15. Обид Жўрабоев, 20. Самир Бекрич (17. Достон Ҳамдамов), 27. Сардор Собирхўжаев, 39. Элдор Шомуродов (21. Сардор Рашидов 46), 40. Тимур Аюпов (14. Воҳид Шодиев).

Захира: 1. Павел Бугало, 8. Жавлон Иброҳимов, , 16. Артём Филипосян,  48. Акрамжон Комилов.

"Ал-Наср": 22. Абдуллоҳ Алэнази, 2. Муҳаммад Ҳасан, 4. Умар Иброҳим, 7. Армандо Вила, 8. Яҳиа Алшаҳри, 12. Ҳолид Ал Гамди, 16. Абдулазиз Алжабрин, 24. Ҳуссайн Сулаймони, 26. Шая Шараҳили, 86. Адриан Мержеевски, 99. Ҳасан Алраҳеб

Захира: 3. Абдуллоҳ Маду, 5. Иброҳим Ал Давсари, 6. Аҳмад Аббос, 10. Мухаммад Ал Саҳлави, 11. Фабиан Эстоянофф, 29. Мусаб Бандар, 32. Ҳусайн Шаиан.

Огоҳлантиришлар: Вила 14, Ғофуров 27, Каримов 81.

Четлатиш: Ғофуров 72.

 

 

90+6. Учрашув якунланди!

 

90+5. Мержеевскининг хавфли зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди.

 

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

 

89. Достон Ҳамдамов қоида бузди.

 

88. Ўзгариш. Шеҳри ўрнига Маду.

 

86. "Ал-Наср" 3 киши бўлиб ҳужумга ўтди, аммо улар бир-бирини тушунмагани сабаб гол ура олишмади.

 

85. Муҳаммад Ҳасан ўз жарима майдончаси ичида тўпни қўли билан майдон ташқарисига чиқариб юборди, аммо ҳакам буни кўрмай қолди.

 

83. ЗАРБААА!!!! Сардор Рашидов яна бир бор тўпни гавдаси билан ўзига тўғирлаб зарба берди. Рақиб дарвозабонидан сейв.

 

81. Ҳайрулла Каримов сариқ карточка олди.

 

78. Воҳид Шодиев жарима майдончасига ерлатиб тўпни ташлаб берди, аммо жамоадошлари бу тўпга қарши чиқмади.

 

76. Ҳайрулла Каримов ҳужумда рақибга қўполлик ишлатди.

 

73. Ўйин тўхтатилган. Дарвозабонга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатяпти.

 

72. Қизил карточка. Анвар Ғофуров жанжаллашгани учун четлатилди.

 

70. Сардор Собирҳўжаев дарвозабон ушлаб олган тўпга беҳосдан зарба берди ва қоидани бузди. Бу вазиятда иккала жамоа футболчилари ҳам қизишиб кетди.

 

69. Сардор Рашидовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ.

 

67. Ўзгариш. Вила ўрнига Саҳлави.

 

 63. Ўзгариш. Тимур Аюпов ўрнига Воҳид Шодиев.

 

60. Рашидовнинг хавфли зарбасини дарвозабон бир амллаб қайтарди.

 

59. Алжебрин "Бунёдкор" футболчисига қўполлик ишлатди ва "қалдирғочлар"да гол уриш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.

 

57. Қоида бузиш бўйича ҳисоб 9-8, "Бунёдкор" олинда.

 

56. Ўзгариш. Алраҳеб ўрнига Эстоянофф.

 

55. Ўзгариш. Бекрич ўрнига Ҳамдамов.

 

51. САРДОР РАШИДОВВ!!! У гавдаси билан тўпни ўзига тўғирлаб, яна дарвоза томон зарба берди. Ал Энази тўпни илиб олаётганда жароҳат олган кўринади.

 

50. Тимур Аюпов чап оёғи билан рақиб дарвозасини нишонга олди ва тўп дарвоза тўсинига тегди.

 

48. Сардор Рашидов майдонга тушибоқ илк зарбасини берди ва бу зарбани дарвозабон қайтариб қолди.

 

Ўзгариш. Элдор Шомуродов ўрнига Сардор Рашидов.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

 

- Жамоалар майдонга қайтишмоқда.

 

- Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган яна бир жамоа "Пахтакор" айни дамда "Нафт Теҳрон" билан баҳс юритяпти.

Биринчи бўлим якунланди! Ҳисоб 0:1

 

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

 

45. Мирзоҳид Ғофуров Бекрич ташлаб берган тўпга жуда кеч зарба берди ва бурчак тўпи.

 

44. Элдор Шомуродов бошини шикастлаб олган кўринади. Унга майдон ташқарисида шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.

 

41. "Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари ҳозирча бесамар якун топмоқда.

 

39. Сато Минори узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Чап оёқ билан берилган зарба ноаниқ.

 

37. Шая чап қанотдан жарима майдончасидаги жамоадошига тўпни етказиб берди, Виланинг зарбаси ноаниқ.

 

36. Обид Жўрабоев узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ.

 

33. ГОЛ! Адриан Миержеевски ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини чап оёғида берган зарбаси билан якунлади.

 

28.ЗАРБААА!!! АЮПОВВ!!!! Темур Аюповнинг бош билан берган зарбасини рақиб дарвозабони бир амаллаб қайтариб қолди.

 

27. Сариқ карточка. Анвар Ғофуров.

 

24. Ҳайрулла Каримов рақиб қарши ҳужумга ўтиб кетишига йўл қўймади.

 

23. Ҳаммаси жойида, Акбар Тўраев соппа-соғ.

 

22. Акбар Тўраев рақибнинг ҳаволатиб етказган тўпини уриб юбораётиб майдонга ноқулай йиқилди. Учрашув тўхтатилди.

 

21. Милошевич Шаянинг кучли зарбасини танаси билан қайтариб қолди.

 

19. "Ал-Наср" футболчилари қанотлардан ҳужумга ўтишга уринмоқда, аммо "қалдирғочлар" ҳимоячилари бунга йўл қўймаяпти.

 

16. Обид Жўрабоев ўнг қанот яқинида рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Ўйинга киритилган стандартда Вила офсайдда қолиб кетди.

 

14. Сариқ карточка. Армандо Вила.

 

13. Бекрич Элдор Шомуродов рақибдан олиб қўйган тўпга чап оёғи билан зарба берди. Бу сафар ҳам ноаниқ.

 

12. Бекричнинг дарвозадан 26 метр узоқликдан йўллаган зарбаси ноаниқ.

 

9. "Ал-Наср" футболчиси майдон марказида Бекрични тўхтатиб қолди. Қоидабузарлик.

 

7. Мезбонлар ўйлаган ҳужум бурчак тўпи билан якунланди. Самио Бекрич тўпни юқоридан етказиб берди, аммо яна ҳимоячилар ҳужумни бартараф этди.

 

5. "Бунёдкор" алдамчи ҳаракатлар билан тўпга зарба берди. Обид Жўрабоевнинг йўллаган зарбаси ўз жамоадошига тегди ва ўйиндан ташқари ҳолат.

 

4. Шараҳили ўз дарвозасидан 25-30 метр узоқликда Минорини тўхтатиб қолди. Қулай стандарт вазият.

 

2. Сато ўнг қанотдан жарима майдончасига тўпни ташлаб берди, аммо меҳмон жамоа ҳимоячилари хавфни бартараф этди.

 

1. Учрашув бошланди.

 

- Байрам устига байрам. Бугун "Қалдирғочлар" сардори Ҳайрулла Каримвонинг туғилган куни ва сайтимиз номидан уни табриклаймиз.

- Анвар Ғофуров ва Ҳайрулла Каримов бугун "Бунёдкор" сафида ўзининг 200 учрашувини ўтказишади.

- Иккала жамоа ҳам майдонга чиқиб келди.

- Бугун меҳмонлар ноанъанавий либосда тўп тепади. Бу либос кўпроқ харбийларни эслатиб юборади.

- Осиё Чемпионлар лигасининг барча гуруҳ жадвали билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун "Бунёдкор" стадионида Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари қаторидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Ал-Наср" ўйини бўлиб ўтади. "Қалдирғочлар" кейинги босқчига чиқиш йўлланмасидан мосуво бўлганига қарамай, айни дамда мухлислар "Бунёдкор", "Бунёдкор" дея ҳайқиришмоқда. Тошкентликлар бугун ҳеч қандай босимсиз майдонга тушади.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика