RU

Последние новости

20:15"Эвертон" 16 йиллик футболчиси билан шартномани узайтирди  0 20:00Суперлига. "Насаф" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  24 20:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  3 19:4438 ёшли Жиру Францияга қайтади  2 19:18Рубен Невеш: "Манчестер Сити"га қарши жипс бўлиб ўйнашимиз шарт"  1 18:28Ван Нистелрой "Лестер" бош мураббийлигидан кетди  0 18:00Қаршидаги "Марказий" стадиони "Насаф" – "Пахтакор" тўқнашувига тайёр!  9 17:31ПСЖ "Лион"га ёрдам қўлини чўзди  2 17:05Юрак хасталиги ортда қолди: Бове майдонга қайтади!  0 16:37"Арсенал" янги трансфер бўйича "Валенсия" билан келишувга яқин  2 16:11Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Хитой йиғинига йўл оладиган таркиби маълум  7 15:44"Барселона" Ямалга 10-рақамни беришга қарор қилди  6 15:18Расман: Қирғиз Республикаси бош мураббийи ишдан кетди  5 14:55Шаҳбоз Жўрабеков: "Иккинчи даврада "Бухоро"ни юқорида кўрасиз. Бекхэмнинг зарбаларини кўриб катта бўлганман"  9 14:34"Манчестер Сити"га эгалик қиладиган "City Football Group" Ўзбекистонда ўз клубига эга бўлиши мумкин  35

“Бунёдкор” хорватиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади Новости

“Бунёдкор” хорватиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

Бунгача Харьковнинг “Металлист” жамоасида ҳаракат қилган Юрица Булят энди “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилади.

У марказий ҳимоячи ҳисобланади. Зарур пайтда ўнг қанот ҳимоячиси вазифасини бажариши ҳам мумкин. Стандарт вазиятларида бош билан ўйнаш сифатларини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Шунингдек, марказий ҳимоячи сифатида унинг ҳужумчиларга оширадиган биринчи узатмалари кўпинча аниқ бўлади. Камдан-кам ҳолларда иккинчи қаватда рақибларига имкониятни бой беради. Якка курашларда деярли енгилмайди. Тўғри позиция танлаш борасида унинг танлови кўпинча иш беради.Шунингдек, у бурчак зарбалари чоғида рақиб дарвозаси олдида хавфли футболчига айланади ва аксарият ҳолларда айнан шу каби стандарт вазиятларидан голлар уради.

Булят футболчилик фаолиятини ўз туғилиб ўсган Задар шаҳрининг “Земунек” жамоасида бошлаган. Шундан кейин шаҳарнинг асосий жамоаси “Задар” сафига ўтган.

2005 йилда Юрица Булят Сплитнинг “Хайдук” жамоаси билан шартнома имзолади ва бу клуб сафида 100га яқин учрашув ўтказди. Айнан “Хайдук” билан у икки бор Хорватия вице-чемпиони ва мамлакат кубоги соҳибига айланди.

2011 йилда у Хайфанинг“Маккаби” жамосига ўтди. Исроилдаги икки йиллик фаолиятидан сўнг Булят яна “Задар”га қайтди ва бир йил она шаҳри жамоасида тўп тепди. 2013-2014 мавсумларни у Германия иккинчи Бундеслигаси вакили “Энерги” сафида ўтказди. Марказий ҳимоячи “Бунёдкор”га келишдан аввал Украинанинг “Металлист” клубида сафида ўйнаган.

Юрица Булят Европа лигасида иштирок этган. Хорватия ўсмирлар, ёшлар ва олимпия терма жамоалари сафида ҳаракат қилган. Шунингдек, Хорватия миллий терма жамоаси таркибида иккита учрашув ўтказган.

Ўйлаймизки, Юрица Булят “қалдирғочлар”нинг муваффақиятларига ўз ҳиссаларини қўшиб, мухлисларда яхши таассурот қолдиради.

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ

Тўлиқ исми: Юрица Булят

Туғилган санаси: 12.09.1986

Туғилган шаҳри: Задар

Фуқаролиги: Хорватия

Бўйи: 188

Вазни: 88

Амплуаси: ҳимоячи

Футболчилик фаолияти:


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика