RU

Последние новости

01:16Тезкор: "Андерлехт" ҳамда "Фенербахче" футболчилари майдонни тарк этди. Нега?  1 01:09"Галатасарой" Европа лигасини тарк этди  0 00:44Европа лигаси. Шомуродовнинг голи ҳисобланмаган, ассист қайд этган ўйинда "Рома" иродали ғалаба қайд этди ва кейинги босқичга чиқди  44 00:22"Челси" футболчиси камида бир ойга сафдан чиқди  0 00:04Европа лигаси. "Андерлехт" - "Фенербахче" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:45"Манчестер Сити" собиқ футболчиси: "Эркаклар болаларни мағлуб қилди"  24 23:13"Андижон" назорат ўйинида Чехия жамоасига йирик ҳисобда ютқазди  3 22:47Капелло А Серия жамоаларининг ЕЧЛдан чиқиб кетгани сабабини айтди  1 22:26"Бавария" 125 йиллигига бағишланган либосини тақдим қилди  1 21:39"Интер" посбони бармоғини синдириб олди  1 21:15Камрон Саидазимов – "Шўртан" футболчиси!  0 20:59Назорат ўйини. "Қизилқум" Грузия жамоасини мағлуб қилди  0 20:45"Хоразм" назорат ўйинида Россия жамоасига ютқазди  2 20:29"Локомотив" назорат ўйинида "Шериф"га мағлуб бўлди  1 20:15Лига U-21 чемпионати учрашувларининг тўлиқ тартибда ўтказиш масъулиятини ўз зиммасига олмайди  0

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди Новости

«Бунёдкор» вакиллари Президентни ёд этишди

Теги :  Бунёдкор
«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

«Бунёдкор» футбол клубида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда футбол клуби ва «Бунёдкор» стадиони ходимлари иштирок этди.

Тадбирда Ислом Абдуғаниевичнинг ҳаёти ва фаолияти ёдга олинди, халқимиз олдидаги буюк хизматлари, тинчлик ва тотувлик, спортимиз ривожи йўлидаги кўрсатган фидойилиги ҳақида сўзлаб, у кишининг вафоти Ватанимиз ва халқимиз учун ниҳоятда оғир йўқотиш экани чуқур қайғу билан таъкидланди. Президентимиз нафақат сиёсат ва иқтисод, бошқа соҳаларда ҳам чуқур билим соҳиби эди. Халқимизга ана шундай буюк инсон бош бўлгани – бизнинг бахтимиз.

Президентимизнинг спортимизни юксалтириш борасида кўрсатган ғамхўрликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. 1993 йил 18 мартда футболни ривожлантириш тўғрисида имзоланган ҳужжат бу борадаги дастлабки пойдевор бўлди. Болалар спортини ривожлантириш жамғармасига бевосита раҳбарлик қилган юртбошимиз соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун барча ишга бош-қош бўлганлари диққатга сазовор. Бугунги кунда мамлакатимизнинг барча вилоятларида замонавий талабларга жавоб берувчи стадионлар фойдаланишга топширилди. Уларнинг энг муҳташами, шубҳасиз, «Бунёдкор» стадионидир. Аренамизнинг тантанали очилиш маросимида Ислом Абдуғаниевич Каримов шахсан иштирок этиб, сўзга чиққанлари умрбод ёдимизда сақланади.

Уч босқичли тизим – «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод» ва универсиадаларда сараланган ёрқин истеъдод соҳиблари эндиликда энг нуфузли халқаро мусобақаларда мустақил Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишмоқда. Август ойида Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтган ёзги олимпия ўйинларида истиқлол вояга етказган спортчиларимиз тўртта олтин, иккита кумуш ва еттита бронза медалига сазовор бўлишгани Ислом Каримов меҳнатлари маҳсули сифатида баҳоланмоғи даркор.

Юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовни нафақат бугунги, балки келажак авлодлар ҳам мустақиллигимиз меъмори сифатида юксак қадрлайди. Президентимиз буюк давлат асосчиси, спорт ва соғлом турмуш тарзининг жонкуяри сифатида тарихда қолади. Биз президентимизнинг ўгитларига оғишмай амал қилишимиз, бошлаган ислоҳотларини муносиб давом эттириб, Ўзбекистон довруғини юксакларга кўтариш йўлида фидойилик кўрсатишимиз шарт. Шунда қадрли Юртбошимизнинг руҳлари шод бўлади.

«Бунёдкор» футбол клуби вакиллари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Клуб мутасаддилари, мураббийлар ва футболчилар Президентимиз портрети пойига гуллар қўйишди.

Элимиз бахти, юртимиз равнақи учун ёниб яшаган улуғ зот Ислом Каримовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда мангу сақланади.

Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика