RU

Последние новости

13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0 13:01Анчелоттининг ўғли бош мураббий бўлиши мумкин  1 12:43Игорь Сергеев: "Бухороликларга тушкунликка тушмасликларини тилайман. Буни ҳаёт, буни футбол дейдилар"  0 12:26Владимир Назаров: "Голли узатма амалга ошириш ёқимли. Лекин бу кўрсатмаларнинг бир бўлаги эди"  0 12:09Муҳаммадали Ўринбоев: "Европага яна йўл олиш? Яхши янгиликлар бўлиб қолади"  1 11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  5 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  7 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  19 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  4 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  9 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1

“Бунёдкор” ва Рашидов бир-бирига қарши Новости

“Бунёдкор” ва Рашидов бир-бирига қарши

Фаолиятида “Бунёдкор” катта ўрин тутадиган Сардор Рашидов бугун собиқ жамоасига қарши Қатарнинг “Ал Жаиш” клуби сафида майдонга тушади.

Қизиғи, Сардор “қалдирғочлар” сафида ОЧЛ саралаш учрашувида айнан “Жаиш” дарвозасини ишғол қилганди. Бугун эса у қарама-қарши йўналишда майдонга тушади.

“АЛ ЖАИШ” СПОРТ КЛУБИ
Ташкил этилган йили:
2007
Стадиони: Абдуллоҳ бин Халифа, Доха, 12 минг мухлисга мўлжалланган
Раҳбари: Ҳамад Али Аттия
Бош мураббийи: Сабри Лямуши (Франция)
Эришган ютуқлари: Қатар “Юлдузлар Кубоги” ғолиби (2012/13), Қатар Кубоги соҳиби (2014, 2016).


2007 йил ташкил этилган жамоа 2011 йил юқори лигага йўлланма олган. Дебют мавсумида иккинчи, кейин эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсумда Рашидов жамоаси чемпионатда кумуш медалларга эга чиқди. Жорий мавсум бошида ижобий натижалар қўлга киритилди, аммо кейин натижалар салбий тус олди. Ҳозир Сабри Лямуши шогирдлари пешқадамдан катта фарқ билан ортда қолиб кетишди, аммо совринли ўринлар учун курашни давом эттиришмоқда.

Жамоани франциялик машҳур мутахассис Сабри Лямуши бошқармоқда. У фаолиятида “Осер”, “Монако”, “Парма”, “Интер” ва “Марсель” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. Икки йилдан ортиқроқ Қатарда ўйнаган. 2014 йилдан буён “Ал Жаиш”га устозлик қилиб келяпти. Лямуши Франция терма жамоасида ҳам тўп тепган ва Котд Ивуар термаси билан 2014 йил Бразилиядаги мундиалда бош мураббий сифатида қатнашган. Ўтган мавсум Чемпионлар лигасида жамоанинг ярим финалга етиб келишида унинг хизмати катта бўлди.

Сабри ЛЯМУШИ
Туғилган санаси
: 09.11.1971
Туғилган жойи: Лион, Франция
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1990–1994 “Алес” 106 (26), 1994–1998 “Осер” 129 (19), 1998–2000 “Монако” 56 (4), 2000–2003 “Парма” 90 (7), 2003–2005   “Интер” 16 (0), 2004–2005 “Женоа” 20 (1), 2005–2006 “Марсель” 36 (5), 2006–2007 “Райян” 7 (6), 2007–2008 “Умм Салал” 10 (1), 2009 “Ал Харитият”.
Франция терма жамоасида 1996–2001 йилларда 12 учрашувда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 2012–2014 Котд Ивуар, 2014 йилдан “Ал Жаиш”да.
Совринлари: Франция чемпиони (1995/96, 1999/2000), Франция Кубоги соҳиби (1995/96), Италия Кубоги соҳиби (2001/02), Қатар Валиаҳд Шаҳзода Кубоги ғолиби (2016).


Ушбу клуб сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов тўп тепишини мухлисларимиз яхши билишади. “Жаиш” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланган. Ҳимоячи Лукас Мендес Бразилиядан бўлиб, “Коритиба” ва “Марсель” жамоаларида фаолият олиб борган. Малилик Сейду Кейта жамоадаги энг номдор футболчи. У “Марсель”, “Севилья”, “Барселона”, “Валенсия” ва “Рома”да кўплаб учрашувларда майдонга тушган. ЕЧЛ ва халқаро мусобақаларда зафар қучган. Мали терма жамоаси билан икки марта Африка Миллатлар Кубогида совриндорлар қаторидан жой олган. Етакчи ҳужумчи бўлиб турган бразилиялик Ромариньо эса “Коринтианс” шарафини ҳимоя қилган. У “Коринтианс” сафида Либертадорес Кубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муваффақият қозонган. Айнан шу ҳужумчи жамоанинг асосий ижодкорлик ишлари билан машғул бўлади. Таркибда яна Қатарда кўзга кўринган 3-4 нафар маҳаллий футболчилар бор. 8 нафар футболчи аслида бошқа мамлакатда таваллуд топган, аммо Қатар фуқаролари саналади.

Тўпурарларга тўхталсак, Ромариньо 12, Рашидов 10 гол билан Қатар чемпионатида жамоанинг асосий гол урувчилари бўлиб туришибди. Лукас Мендес ва Сейду Кейта ҳисобида 3тадан гол мавжуд.


Дарвозабонлар
1. Фаҳад Юнус
16. Халифа Абубакар
22. Сауд Ал Хатир

Ҳимоячилар   
2. Мурод Нажи
4. Лукас Мендес (Бразилия)
8. Юсуф Муфта
15. Даме Траоре
19. Абдураҳмон Абакар
21. Али Санад
67. Жасим Ҳошими

Ярим ҳимоячилар    
5. Муҳаммад Жабри
6. Ёсир Абубакар
7. Холид Абдулрауф
10. Сардор Рашидов (Ўзбекистон)
13. Салоҳ Яҳри
14. Муҳаммад Мезнани
18. Муҳаммад Ёзиди
23. Мажди Сиддиқ
24. Сейду Кейта (Мали)
27. Аҳмад Муин
29. Фаҳад Абдулла
33. Саяф Корби
77. Салмин Атиқ

Ҳужумчилар
31. Ромариньо (Бразилия)
55. Абдулқодир Илёс


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика