RU

Последние новости

01:24"Арсенал" Родригога альтернатив топиб қўйди  0 00:35Суперлига. "Андижон"дан сафарда камбэк!  1 00:27"Ливерпуль" футболчиси учун уч топ-клуб курашади  3 23:43Тер Штеген Франция сари йўл олиши мумкин  0 23:21Ҳаким Фузайлов: "Бешта гол урадиган ўйинимизда учта гол ўтказдик"  4 22:59Максим Шацких: "Бундай голлар ўтказмаслик керак"  7 22:40Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" - "Манчестер Сити" баҳси асосий таркиблари маълум!  20 22:29Кристиан Эриксен: "Манчестер Юнайтед"га келиб, юраги ҳаста бўлган оддий одам эмас, ҳақиқий футболчи эканлигимни исботладим"  0 21:59Суперлига. Жиззахдаги драмада "Андижон" "Хоразм" устидан иродали ғалабага эришди  58 21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  24 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  4 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  10 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  19

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар Новости

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" мухлислари Қосимов ва Бабаянни сўраяптилар

Кеча бўлиб ўтган Тошкент дербисида икки жамоа мухлислари ҳам раҳбариятга мурожаат қилдилар.

Гарчанд, ғалаба қозонган бўлсада, "Бунёдкор" мухлислари ўтирган ўриндиқда қуйидаги баннерни кўрдик.



Мутойиба аралашган мазкур баннерга изоҳ бериб ўтамиз.

Лушан: "Барчаси учун раҳмат, яхшиси олдинда".

Кумиков: "Кераги йўқ, раҳмат!" Айнан Кумиковнинг расми чиққанлиги сабаб, "Бунёдкор" раҳбарияти қозоғистонлик мутахассисга оғиз солганликлари бўлган.

Кейинги иккита суратда ҳазилни кўрамиз. Аслида бундан бир неча йил аввал бундай гап сўзлар асосга эга бўларди.

Моуриньо: "Тўғри келмайди, сал қимматроқ"

Гвардиола: "Номзод, ўйлаб кўрамиз..."

Энг сўнгги сурат эса жамоа мухлислари кутаётган мураббий Миржалол Қосимов.

Учрашув якунига етганидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этган Бахтиёр Бобоев, бугунги натижага қарамай, кейинги мавсум учун жамоага кучли мураббий келиши кераклигини  такидлаб ўтди. Биз олган маълумотларга кўра "Бунёдкор" қизиқаётган мураббийлар орасида Виктор Кумиков ва Миржалол Қосимов ҳам бор. Аммо икки томон ҳам ҳозирча таклиф бўлмаганлигини айтиб келишяпти. Воқеалар ривожини кузатамиз. 




Стадионнинг иккинчи томонида эса эстафета таёқчасини "Пахтакор" мухлислари олдилар. Аввалига улар Нўъмон Ҳасановдан бўшашни талаб қилдилар, сўнгги ўн дақиқада эса "Бабаянни қайтаринг", деб бақирдилар. 

Агар икки вазиятга ўз фикримизни билдирсак, "Бунёдкор"га Қосимов келиши мумкин, аммо МТЖга ўтган Самвел Бабаянни у ердаги иши тўғри кетса, ҳали бери "Пахтакор" мураббийлар штабидан жой олмаса керак. Яна бир маълумот, "дерби"дан аввал кейинги йил учун жамоага янги бош мураббий тайинланиши ҳақида ахборот пайдо бўлган эди.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика