RU

Последние новости

01:43ЖЧ саралаши. Норвегия Италияни "савалади"  3 00:47Ўртоқлик ўйини. Нигерия 2та гол урган ўйинда Россия билан дуранг қайд этди  1 00:15Постекоглу бу борада иккинчи бўлди  0 23:46Италия клуби банкрот деб эълон қилинди ва профессионал лигалардан четлатилди  2 23:07Тадбиркор Ўткир Юсуповга уч хонали уй совға қилди  5 22:50Гасперини: "Бу мен учун катта чақирув"  0 22:19"Интер" МЮ ҳужумчисини таркибига қўшиб олишга яқин  0 21:59"Аталанта" Иван Юрични бош мураббий сифатида эълон қилди  1 21:42Расман: Постекоглу истеъфога чиқарилди  0 21:21Эшитдик-да! Остон Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов термага чақирилди  24 21:12Расман: "Рома" янги бош мураббийини эълон қилди  5 20:55Суперлига 4-тур қолдирилган ўйинида "Хоразм" Навоийда "Қизилқум"ни йирик ҳисобда таслим қилди  15 19:48"Манчестер Юнайтед" 60 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 19:23Ла Лиганинг якунланган мавсуми учун энг яхши футболчи аниқланди  8 19:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖнинг Тошкентда кутиб олиниши  18

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди Новости

"Бунёдкор" ва "Металлург" икки учрашув ўтказди

“Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўзаро иккита учрашув ўтказишди
Бугун “Бунёдкор” футбол мактабининг суъний қопламали майдонида кетма-кет учта учрашув бўлиб ўтди.

Даставвал Александр Мочинов бошқарувидаги ёшларимиз “Қўқон-1912” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Ўйинда киритилган ягона гол Достонбек Ҳамдамов ҳисобига ёзилди.

Соат 12:00да “Бунёдкор” ва “Металлург” жамоалари ўртасидаги биринчи учрашувга старт берилди. Қизиқарли кечган баҳсда бекободликлар вазиятлардан унумлироқ фойдаланишиб, якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар. Учрашувнинг 30-дақиқасида Суннатилла Мамадалиев жарима майдончаси ичига кирар-кирмас Зухуров қўриқлаган дарвозани аниқ нишонга олди – 0:1. Биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади. Ўйиннинг 65-дақиқасида Шаҳзодбек Нурматов дарвозабонни олдинга чиқиб кетишидан унумли фойдаланиб, “Металлург”нинг иккинчи голини киритди. Ўйин якунланиб бораётган пайтда эса жамоамиз кўригида бўлиб турган туркманистонлик футболчи Арслонмурод Омоновнинг бурчакдан оширган пасидан кейин Олександр Пишур боши билан дарвозани аниқ ишғол қилди – 1:2. Шу тариқа, биринчи учрашувда бекободликлар ғалаба қозонишди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:2 (0:1)
Голлар:
Суннатилла Мамадалиев 30 (0:1), Шаҳзодбек Нурматов 65 (0:2), Олександр Пишур 71 (1:2)
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров (Павел Бугало 41), Хайрулла Каримов, Бобур Акбаров, Акмал Шораҳмедов, Саҳоб Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Забихилло Ўринбоев, Алишер Шоғуломов, Арслонмурод Омонов, Воҳид Шодиев, Олександр Пишур
“Металлург”: Суҳроб Султонов, Саидкомил Акбаров, Ҳикмат Ҳошимов, Даврон Каримқулов, Дониёр Одилов, Суннатилла Мамадалиев, Александр Ковалёв, Сардор Расулов, Шаҳзодбек Нурматов, Шуҳрат Йўлдошев, Алишер Зиёвуддинов
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Иккинчи баҳс ҳам қизиқарли вазиятларга бой бўлди. Ўйиндаги устунлик ва тўпни назорат қилиш борасида “қалдирғочлар” яхшироқ ҳаракат қилишган бўлсалар-да, ҳисобни очиш яна меҳмонларга насиб этди. Миртўра Акбаровнинг чамаси 27 метрлардан йўллаган зарбаси Акбар Тўраевнинг қўлларига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушди – 0:1. Ўйиннинг 70-дақиқасида Анвар Бердиев ҳисобни тенглаштиришга эришди. Рустам Аъзамов узатган пасни Алибобо Раҳматуллаев дарвозага яқин жойда Анвар Бердиевга тўхтатиб берди. Тажрибали ҳужумчи эса зарба беришда адашмади – 1:1. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади ва иккинчи баҳсда кучлар тенг келди.

“БУНЁДКОР” – “МЕТАЛЛУРГ” 1:1
Голлар:
Миртўра Акбаров 26 (0:1), Анвар Бердиев 68 (1:1)
“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Шукурали Пўлатов, Камронбей Кападзе, Жаҳонгир Жиямуродов, Рустам Аъзамов, Миржамол Қосимов, Орифжон Мамажонов, Алибобо Раҳматуллаев, Баҳодир Пардаев, Мансур Саидов, Анвар Бердиев
Бош ҳакам: Марат Исмоилов

Ушбу назорат учрашувларидан сўнг футболчиларга қисқа муддатли таътил берилди. Жамоамиз аъзолари 17 январь санасида тушликдан сўнг клуб қароргоҳида йиғилишади ва эртаси куни тонгда БААга жўнаб кетишади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика