RU

Последние новости

15:46"Челси" Сатпаевни ижарага беришни режалаштирмоқда  0 15:19"Голсиз артиллерия": "Монако"дан антирекорд  0 14:57"Пахтакор" академияси энг яхши мактаблар юзталигига кирди  1 14:52Куртуа "Реал" сафидаги юбилей ўйинини ўтказди  0 14:25"Андижон" Баҳрайн жамоаси билан дуранг ўйнаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:00"Милан" ҳимоячиси билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  0 13:32"Ливерпуль" Салоҳни 12 ўйинга йўқотиши мумкин  2 13:03Суперлига. 26-тур дисквалификациялари: "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Шўртан"да йўқотишлар мавжуд  0 12:34Слот "Ливерпул"нинг 2 футболчиси жароҳат олганини маълум қилди  0 12:06Ўзбек клубларининг бағрига шамол тегадиган бўлдими?   3 11:48Антони ЙТҲда ҳалок бўлди  5 11:22Ла Лига президенти Хавьер Тебас "Барселона"нинг АҚШдаги ўйини бекор қилингани ҳақида кескин баёнот берди  5 10:30ОФК адолатсиз ташкилотми ёхуд нега Япония ОФКни тарк этмоқчи?  6 09:41Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:17Суперлига. Бугун навбатдаги турга старт берилади  6

"Бунёдкор" Сергей Лушан истеъфога чиққанини тасдиқлади Новости

"Бунёдкор" Сергей Лушан истеъфога чиққанини тасдиқлади

Фарғона шаҳрида ўтган “Нефтчи”га қарши учрашувдан сўнг “Бунёдкор” ФК бош мураббийи Сергей Лушан истеъфо берди.

Клуб раҳбарияти унинг аризасини кўриб чиқди ва истеъфо борасидаги мурожаатни қабул қилди. Шунингдек, собиқ бош мураббийга клубда олиб борган фаолияти учун миннатдорчилик билдирилди. Айниқса, Сергей Ивановичнинг асосий жамоага бир неча ёшларни жалб этгани ва уларнинг маҳоратини оширишда катта ҳисса қўшганлиги, қолаверса турли ёшдаги терма жамоаларга қанчадан-қанча номзодларни етиштириб берганлиги алоҳида эътироф этилди.

“Бунёдкор” ФК раҳбарияти Сергей Лушанни унинг аввалги лавозими – “Бунёдкор” футбол мактаби директорлигига қайтаришни маъқул топди.

Сергей Иванович “Бунёдкор” ФК бош мураббийи сифатида 2014 йилнинг 3 июнидан 2015 йилнинг 22 сентябрига қадар фаолият юритди. Шу вақт оралиғида у “қалдирғочлар”га 56та учрашувда устозлик қилди. Шуларнинг 31тасида ғалаба, 9та баҳсда дуранг ва 16та учрашувда мағлубият қайд этилди. Тўплар фарқи 77-44, “Бунёдкор” фойдасига. Унинг бошчилигида “қалдирғочлар” икки бор мамлакат кубоги финалига йўлланма олишди.

Ишонамизки, Сергей Лушан яна янгидан-янги ёш футболчиларни нафақт бизнинг жамоамизга, балки бутун ўзбек футболига етиштиришда давом этамиз.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика