RU

Последние новости

10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  4 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  3 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  7

“Бунёдкор” Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнади Новости

“Бунёдкор” Саудия Арабистони клуби билан дуранг ўйнади

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини ўтказди.

Жамоамизнинг бу сафарги рақиби Саудия Арабистони Про-лигаси вакили “Ал-Файсалий” клуби бўлди. Назорат учрашуви бўлганлиги учун Сергей Лушчан дастлабки дақиқалардан аралаш таркибни майдонга туширди. Шунингдек, захирада қолдирилган барча футболчиларга имкон берилди.

Қизиқарли кечган баҳсда кучлар тенг келди. Биринчи бўлим ўрталарида саудияликлар ҳисобда олдинга ўтиб олишган бўлса, асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Элдор Шомуродов узатмасини Жавоҳир Эсонқулов гол билан якунлаб, якуний натижа 1:1 бўлишини таъминлади.

Ўртоқлик учрашуви. Дубай. 13.01.2017.

“АЛ-ФАЙСАЛИЙ” (Саудия Арабистони) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 1:1 (1:0)

Голлар: 27 (1:0), Жавоҳир Эсонқулов 89 (1:1)

Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Акрамжон Комилов, Нурилло Тўхтасинов, Отабек Шукуров, Душан Мичич, Александр Игнатович, Достонбек Ҳамдамов, Элдор Шомуродов, Шаҳзодбек Нурматов, Жовлон Иброҳимов

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Рустамжон Ашурматов, Жавоҳир Эсонқулов, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Исломжон Қобилов, Миржаҳон Мираҳмадов, Вадим Чемиртан, Миржамол Қосимов, Шохруҳ Гадоев, Нодирхон Камолов, Сардорбек Азимов, Жавлон Мирабдуллаев

"Бунёдкор"нинг навбатдаги назорат учрашуви 15 январь куни Шотландиянинг "Абердин" клубига қарши кечади.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика