"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди
20 сен 2018 17:19
Новости
"Бунёдкор" раҳбарияти Симоненко мавзусига ойдинлик киритди
Хабарда 2014 йил "Бунёдкор" таркибида ўйнаган Сергей Симоненконинг клубда пули қолиб кетгани, шундан сўнг украиналик ҳимоячи ФИФАга арз қилгани ҳамда ФИФА "Бунёдкор"дан 6 очко олиб ташлаш бўйича қарор чиқаргани айтилган.
Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Бунёдкор" раҳбариятига мурожаат қилдик ва клуб бош директори Мурод Алиев вазиятни қуйидагича изоҳлади:
- "Бунёдкор" футбол клубининг Сергей Симоненко олдида қарзи йўқ. Тўғри, қарз бор эди, бироқ унга берилиши керак бўлган 400 миллион сўм футболчи номидаги пластик картага туширилган. Буни банк ҳам тасдиқлайди. Фақат футболчининг ўзи пулни ишлатмаган ва карта ҳозир кимнинг қўлида эканини ҳам билмаймиз. Лўнда қилиб айтганда, футболчига тегишли сумма унинг картасида турибди. Керак бўлса, бу ҳақда ФИФАга ҳам ёзма баёнот беришга тайёрмиз".
Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди
Комментарии