"Бунёдкор" раҳбарияти жамоа мухлислари билан гаплашиб олди
01 мая 2022 15:34
Новости
"Бунёдкор" раҳбарияти жамоа мухлислари билан гаплашиб олди
Учрашув охирида "Бунёдкор" ишқибозлари жойлашган сектор бош мураббий Шуҳрат Мақсудовнинг истеъфосини сўраб, унинг ўрнини ёрдамчи мураббий Виктор Карпенко эгаллашини талаб қилди. Бироз аввал "қалдирғочлар"нинг мухлислар клуби етакчиси Шовкат Имомов сайтимиз вакили Ф.Рўзиев билан боғланиб, ҳолат ҳақида тушунтириш берди.
"Бугун "Бунёдкор"га жони ачийдиган мухлислар ва жамоа раҳбарияти ўртасида суҳбат ташкил қилинди. Биз келишиб олдик. Мухлислар кейинги баҳсларда жамоани қўллаб-қувватлашда давом этади. Бош мураббий масаласини эса раҳбариятнинг ўзи кўриб чиқади.
Фурсатдан фойдаланиб, кеча бизни ёлғизлатиб қўймаган республикадаги барча клубларнинг фаол мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Барчага Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Илоҳим, барчамиз келгуси мундиалларда терма жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлайлик", — дейди Имомов.

Похожие новости
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Комментарии