RU

Последние новости

09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  0 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  3 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  8 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз! Новости

"Бунёдкор": Озодбек Назарбековдан миннатдормиз!

30 ноябрь куни “Бунёдкор” ФКни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Байрам кечасидаги хонандалар чиқишларини Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков очиб берди. Эътиборлиси айнан Назарбеков томонидан “Бунёдкор” ФК учун куйланган мадҳия тадбирда янграган илк тарона бўлди. Элимиз суйган хонанда “Бунёдкор” қўшиғини жонли равишда ижро этиб, маросим қатнашчиларини хушнуд этди.

Озодбек Назарбеков ўз чиқишини якунлагач, унга “Бунёдкор” аъзоси Анвар Ғофуров миннатдорчилик дипломини топширди. Ушбу эсдаликда қуйидаги сатрлар битилган.

2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди. Асосий жамоамиз ўз тарихида бешинчи маротаба Ўзбекистон чемпионлигини ва тўртинчи бор мамлакат кубогини қўлга киритди. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлаб, Ўзбекистон ёшлар лигасида ғолиб чиқдилар.

Бу муваффақиятларга эришишимизда, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг хизматлари беқиёсдир! "Бунёдкор" футбол клуби жамоаси Озодбек Назарбековнинг катта ёрдамини ҳар доим ва ҳар ерда ҳис этиб туради.

Биз билан бирга эканлигингиздан миннатдормиз!

П.С.Таъкидлаш жоизки, жорий мавсумда “Бунёдкор”нинг уй учрашувлари танаффус пайтида Озодбек Назарбековдан ташқари яна бир қатор эстрадамиз юлдузлари ҳам иштирок этишди. Ана шундай хонандалардан Шохжаҳон Жўраев, Даврон Эргашев, Алишер Файз, Самандар Ҳамроқулов, Лариса Москалёва, Валижон Шамшиев, Отабек Муталхўжаев, Равшан Собиров, Улуғбек Исмоилов, Оролмирзо Сафаров, “Шод” ва “Зарба” гуруҳларига “Бунёдкор” ФК ўз миннатдорчилигини билдиради. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика