RU

Последние новости

08:24“Рома“ни бошқариш учун иккита асосий номзод бор  1 07:55Sofascore. Кечаги учрашувда Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:28Ўзбекистон кубоги. Бугун “Пахтакор“ — “Насаф“ учрашуви бор  9 01:40ЕЧЛ учун кураш. "Рома" муҳим баҳсда мағлубиятга учради  28 01:00Саудия Арабистони. Роналду майдонга тушмаган баҳсда "Ал Насср" 9 та гол урди  11 00:28Витор Рейс: "Ҳусанов ҳудди акамдек"  13 00:09ПСЖдагиларнинг фикрича, Килиан клубдан 98 млн евро қарздор экан  2 23:32"Ливерпуль" Фримпонг бўйича музокаралар олиб бормоқда. "Байер" ҳимоячисининг товон пули – 35-40 млн евро  1 22:23Мбаппе "Олтин бутса" учун курашда Дьокерешдан 3 очко ва Салаҳдан 2 очко ортда  2 22:02"Бавария" 150 млн. евролик футболчини сотиб олмоқчи  7 21:15МЮ "Ипсвич" ҳужумчисини харид қилмоқчи  2 20:36Расман: Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради  12 20:15"Халқим учун "Олтин тўп"ни қўлга киритишни истардим" — Муҳаммад Салоҳ  56 19:48Эшитдик-да! Эртага Шацких "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланади  32 19:31Ханси Флик Пеп Гвардиоланинг ютуғини такрорлади  4

"Бунёдкор" "Навбаҳор" футболчисининг устидан шикоят қилади Новости

"Бунёдкор" "Навбаҳор" футболчисининг устидан шикоят қилади

"Қалдирғочлар" раҳбарияти "лочинлар" вакили устидан ЎФА интизом қўмитасига арз қилишни режалаштираётганини эшитиб, жамоа бош директори Улуғбек Мирзаевдан вазиятга изоҳ беришини сўрадик.

"Кеча ЎФА мажлислар залида ўтгазилган семинарда Суперлиганинг сўнгги турларида содир бўлган баҳсли вазиятлар кўриб чиқилди. Унда "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" жамоалари ўртасидаги ўйинда содир бўлган 1 эпизодга алоҳида тўхталинди. Сардор Теляков "Бунёдкор"нинг қирғизистонлик ярим ҳимоячиси Одилжон Абдураҳмоновнинг оёғига бутсасининг таг қисми ("тишлари") билан зарба берган вазиятни Равшан Эрматов тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатиладиган ҳолат деб топди. Семинарга йиғилган барча мутахассис ва журалистлар бу фикрни бир овоздан маъқуллади.

"Навбаҳор" футболчисининг мазкур ҳаракати Одилжонга аянчли жароҳат етказиши мумкин эди. Бундай қўполлик учун Интизом кодексида қоидабузарнинг 2 - 10 та ўйинга дисквалификация қилиниши белгилаб қўйилган. Шу туфайли биз ЎФА Тартиб-интизом қўмитасига мурожаат қилишга қарор қилдик. Бугун Сардор Тельяковнинг мавсум охиригача қолган 3 та тур ўйинларида майдонга тушмаслигини сўраймиз. Ўйлайманки, бу нормал ҳолат. Бу каби ҳаракатлар, албатта, жазога тортилиши керак. Акс ҳолда, ўйинчилар рақибга жиддий зарар етказиш эҳтимоли юқори бўлган ҳаракатларни давом эттиришади. Бундай ножўя ҳаракатларнинг олдини олиш учун ҳам қоидабузарга нисбатан интизомий чора кўрилиши зарур.

Минг афсуски, ўша ўйинда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, жуда муҳим 3 очкони йўқотдик. Буни энди ўзгартириб бўлмайди. Учрашувни бошқарган Акобирхўжа Шукруллаев мазкур ҳолатда нотўғри қарор қабул қилган. У нафақат Теляковга қизил карточка кўрсатмаган, балки ўша ҳолатда рақиб фойдасига жарима тўпи белгилаган. Ваҳоланки, у эпизодга жуда яқин нуқтада эди. Бу катта хато. Энг қизиғи, ВАРда ўтирган Фирдавс Норсафаров ҳамда унга ассистентлик қилган Алишер Усмонов бош ҳакамдан бу вазиятга эътибор қаратишни сўрашмаган. Бу бизни ҳайрон қолдирди. Майли, уларнинг кейинги фаолиятига омад тилайман. Лекин ушбу реферилар "Бунёдкор" вакилларининг саъй ҳаракатларини чиппакка чиқаришгани учун жамоамиз футболчи ва мураббийларидан узр сўрашса, яхши йўл тутган бўлишарди", дейди Улуғбек Абдусатторович.

Намангандаги учрашувда ишлаган ҳакамлар гуруҳи билан танишинг.

Бош ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов.

Захирадаги ҳакам: Акмал Раҳимов.

Назоратчи: Александр Попов.

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров.

VAR ассистент: Алишер Усмонов.

Комиссар: Рамиль Ильясов.

Маълумот учун, семинарда Акобирхўжа Шукруллаев ўша қарорни қандай қабул қилганини изоҳлаб берди. Видеолавҳада кўринганидек, воқеалар ривожи тезлашиб кетгани туфайли у вазиятдан бироз орқада қолди ва эпизод рўй берган томонга бирдан бурилган пайти тўқнашув юзага келди. Шу туфайли у Абдураҳмонов тўпга ўйнаган лаҳзада Тельяков унинг оёғига зарба берганини ўтказиб юборган ва Одилжоннинг оёғи сирпаниб Сардорга тегиб кетганини кўрган (Ростан ҳам ўша эпизодда 2 та контакт бор). Акобирхўжа семинарда ўз хатосини тан олди ва узр сўраб, кейинги ўйинларда эпизодларга нисбатан тўғри жой танлашга ҳаракат қилишга ваъда берди. Фирдавс Норсафаровга нисбатан эса аллақачон интизомий чора кўрилди.

ВИДЕО.  Эрматов ва Имомхўжаев қатнашган семинарларда нималар содир бўлди?

Автор :
Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика