RU

Последние новости

23:50ЕЧЛ финали. ПСЖ - "Интер" 0:0 (матнли трансляция)  22 23:10Раҳмоналиев экстра-таймларда майдонга тушган ўйинда "Сабаҳ" "Қорабоғ"ни енгиб, Озарбайжон кубоги соҳиби бўлди! Клуб Европа лигаси саралашида иштирок этади  0 22:50Баҳром Ҳайдаров: "Селекция ишлари ҳар бир жамоада мунтазам давом этади"  0 22:33Виталий Левченко: "Чемпионатда танаффус юзага келганида шу каби ўртоқлик ўйинлари жамоа учун фойдали бўлади"  0 22:05CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон 120 дақиқа давом этган финалда Тожикистонга аламли тарзда ютқазди  56 21:20Назорат учрашуви. "Нефтчи" Фарғонада "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  1 20:55Ўзбекистон U-23 назорат ўйинида "Хоразм"ни мағлуб этди  0 20:22Бугун финал! УЕФА Чемпионлар Лигаси бош соврини кимга насиб қилади?  22 20:11ОФК вакиллари 2 юлдузли "Бунёдкор" академиясига қандай баҳо беришди?  2 20:00Холид Ал Данҳани: "Бор эътиборимиз Ўзбекистон билан ўйинга қаратилган"  3 18:50Ўзбекистон Кубоги финали олдидан: "Оил Стар" ва БМБ бош мураббийлари қандай фикр билдирди? (тўлиқ матбуот анжумани)  1 18:43"Реал" дарвозабони клубни тарк этишга яқин  1 18:10ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Улитау"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ҳаракат қилди  0 17:38"Атлетико" Фернандо Торрес билан шартномани узайтирди  0 17:07АПЛнинг учта клуби Барколяни нишонга олди  1

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади Новости

"Бунёдкор" Минскда яна учта ўйин ўтказади

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари давом этмоқда.

Мураббийлар штаби йиғиннинг олтинчи кунида футболчиларни эрталаб «тренажер зали»да шуғуллантирган бўлса, тушдан сўнг тикланиш учун сауна ва бассейнга таклиф қилишди. Бир кун аввал ўртоқлик учрашуви ўтказилгани ҳисобига йиғиннинг олтинчи куни бироз енгил ўтди.

Бугун жамоа одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди. Ҳар иккала машғулот ҳам майдонда олиб борилди. Эрталабки машғулотларда ҳам, тушдан кейинги машғулотнинг маълум қисмида ҳам йигитларга жисмоний юкламалар берилди. Асосий қисмида эса, одатдагидек тўп билан ишланди. Хурсанд қиладиган хабар шуки, Исломжон Қобилов бугундан эътиборан умумий гуруҳда шуғулланишни бошлади, «Смолевичи»га қарши баҳсда жароҳат олган Суҳроб Иззатов эса, якка тартибда енгил тарзда югуришга киришди.

Жамоа 22 июль куни тушдан кейин Тошкентга қайтади. Режага кўра, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта ўртоқлик учрашуви ўтказилади. 19 июль куни БАТЭ жамоаси ўринбосарларига қарши ўйнасак, эртаси куни Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Днепр» билан куч синашади. Йиғин доирасидаги сўнгги ўйин Россиянинг «Смоленск» клуби билан бўлади. Шу уч ўйиндан сўнг мураббийлар штаби кўрикда бўлиб турган ҳужумчи, вингер Муҳаммад Диалло борасидаги охирги қарорга келишади.


Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика