"Бунёдкор" матбуот хизмати: "Зотеев бугун майдонга туша олади"
31 июл 2013 17:46
Новости


"Бунёдкор" матбуот хизмати: "Зотеев бугун майдонга туша олади"
Бугун Ўзбекистон Кубоги ярим финал ўйинлари доирасида бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Локомотив" ўйинида "қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Олег Зотеев майдонга тушишга тайёр.
Аввалроқ, ушбу футболчи "«Футбол-МЕД» кўригидан ўта олмагани сабаб иккинчи давра аввалидаги ўйинларда майдонга туша олмаслиги ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
Бироқ бу хабар "Бунёдкор" матбуот хизмати вакили Баҳодир Мирзаев томонидан инкор этилди. У ўз твиттерида Олег Зотеев бугун майдонга тушишга тайёр эканини маълум қилди.

Комментарии