“Бунёдкор” – “Машъал”. ВИДЕО превью
10 авг 2014 15:00
Новости
“Бунёдкор” – “Машъал”. ВИДЕО превью
3-миллий чемпионатнинг 15-турида мамлакат чемпиони “Бунёдкор” Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади.
“Бунёдкор” ҳамда “Машъал” жамоалари шу кунгача Ўзбекистон чемпионати баҳслари доирасида ўзаро ўн уч маротаба тўқнаш келишган. Эътиборлиси, ўтказилган барча ўйинларда “Бунёдкор”нинг қўли баланд келган. Энг қизиғи, муборакликлар ҳали бирон марта ҳам “қалдирғочлар” дарвозасига тўп кирита олишмаган. Ўзаро ўйинларда "қалдирғочлар" муборакликлар дарвозасини 25 бор ишғол қилишган.
Ўзаро ўйинларда Ривалдо тўртта тўп киритган ва бу борада у етакчи бўлиб турибди. Виктор Карпенко ва Сервер Жепаров муборакликларни уч мартадан “хафа” қилишган. Анвар Ғофуров ўзаро ўйинларнинг 12тасида майдонга тушган. Фақат у дастлабки тўртта ўйинни муборакликлар, кейинги саккизта учрашувни эса “қалдирғочлар” таркибида ўтказган.
Қуйида “Бунёдкор” ва “Машъал” жамоаларининг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномалари ва киритилган голлар видеолавҳаси билан танишишингиз мумкин.

(TAS-IX эмас)
(TAS-IX)
Комментарии