RU

Последние новости

14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги ассамблеяси ўтказилди  0 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  1 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  6 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  5 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  2 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  8

«Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан Новости

«Бунёдкор» – «Машъал» ўйини олдидан

"Машъал" Олий лиганинг навбатдаги турини Тошкентда "Бунёдкор"га қарши ўтказади.
9-турдан ўрин олган мазкур баҳс ҳар икки жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Ўтган турда Жиззахда мағлубиятга учраган "Бунёдкор" ва ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнаган "Машъал" ўртасидаги баҳс қизиқарли кечиши кутилмоқда. Бугун жамоаларнинг ёшлари "Бунёдкор" академияси майдонида тур ўйинини ўтказади. Баҳс 17:00 да старт олади ва ўйинни Рустам Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бу ўйинда "Бунёдкор" ёшларига фақатгина Наримон Хасанов ёрдам бера олмайди.

Эртага асосий таркиб ўйини "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади ва бу баҳсни Бахтиёр Номозов бошчилигидаги тошкентлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Ўйин эса 18:30 да старт олади. Минори Сато огоҳлантиришлари тўрттага етгани боис "қалдирғочлар"га ёрдам бера олмайди.

"Машъал" ўйинга тайёргарликни Тошкентда давом эттирмоқда ва бугун "Бунёдкор" академияси майдонида ўйин олди машғулотлар бўлиб ўтади.

"Машъал"га қарши Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Мирзоҳид Ғофуров каби футболчилар биринчи марта майдонга тушишлари мумкин.

Ёшлар лигаси, 9-тур.
14 май (пайшанба)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  17:00
Ҳакам:
Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Олий лига, 9-тур.  
15 май (жума)
«Бунёдкор» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)  18:30
Ҳакамлар
: Б. Намозов (Тошкент), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика