RU

Последние новости

11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  5 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0

“Бунёдкор” – “Локомотив”. Видеопревью Новости

“Бунёдкор” – “Локомотив”. Видеопревью

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоалари қарма-қаршиликлари доимо қизиқарли бўлиб келган.

25 июнь, якшанба куни олий лига 15-тури доирасида бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” – “Локомотив” учрашуви жамоаларнинг ўзаро ҳисобдаги 19-тўқнашуви сифатида қайд этилади.

Демак, шу кунгача пойтахтнинг ушбу икки клуби бир-бирлари билан 18 маротаба рўбарў келишган. Ўзаро ўйинларнинг 8тасида “қалдирғочлар”нинг қўллари баланд келган бўлса, 5 учрашувда темирйўлчилар зафар қучишган. Яна 5та ўйин эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи – 25:19, “Бунёдкор” фойдасига.

“Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тўпурари – Сервер Жепаров ҳисобланади. Собиқ “Бунёдкор”чи “қалдирғочлар” сафида “Локо” дарвозасини тўрт маротаба аниқ нишонга олган.

Қуйида “Бунёдкор” ва “Локомотив” жамоаларининг “қалдирғочлар” мезбонлигида ўтган ўзаро ўйинлари қайдномаларидан келтирилган кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 3:1
17.03.2007. 2-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 5000 томошабин
Голлар:
Мўминжонов 16 (0:1), Саломов 45+2 (1:1), Мандзукас 51 (2:1), Р.Ғофуров 80 (3:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов – 8,6 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:0
02.05.2008. 8-тур. Тошкент. МҲСК стадиони. 3737 томошабин
Голлар:
Солиев 19 (1:0), Жепаров 90+2 пенальти (2:0)
Бош ҳакам: Владислав Цейтлин – 8,4 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 2:1 (0:1)
24.10.2009. 27-тур. Тошкент. “Жар” стадиони. 7895 томошабин
Голлар:
Аъзамов 7 (0:1), Солиев 62 (1:1), Ривалдо 88 пенальти (2:1)
Бош ҳакам: Рустам Саидов – 8,2 (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:0 (0:0)
16.10.2010. 23-тур. “Жар” стадиони. 5122 томошабин
Гол:
Кападзе 52
Бош ҳакам: Виктор Серазитдинов – 8,9 (Тошкент)

БУНЁДКОР - ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:1)
22.04.2012. 5-тур. “Жар” стадиони. 4365 томошабин
Голлар:
Раҳматуллаев 3 (0:1), Козак 16 (1:1)
Бош ҳакам: Бахтиёр Намозов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)
04.07.2013. 13-тур. “Жар” стадиони. 4152 томошабин
Голлар:
Пишур 45 пенальти (1:0), Тожиев 83 пенальти (1:1)
Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 1:1 (1:0)
11.04.2014. 5-тур. “Жар” стадиони. 6250 томошабин
Голлар
: Пишчур, 38 (1:0), Тожиев 90 (1:1)
Бош ҳакам: Ҳасан Рўзиев (Тошкент)

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 0:1 (0:1)
22.08.2015. 19-тур. “Бунёдкор” стадиони. 2765 томошабин
Гол
: Санжар Шоаҳмедов 15
Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий) – 8,2

БУНЁДКОР – ЛОКОМОТИВ 0:1
23.11.2016. 30-тур. “Бунёдкор” стадиони. 507 томошабин
Гол:
Сардор Мирзаев 74
Бош ҳакам: Шерзод Қосимов (Тошкент) – 8,8


TAS-IX эмас



Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика