RU

Последние новости

07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  0 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  11 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  95 01:58"Сирдарё ФА" бош мураббийи Аббос Махсталиев: "Мақсадимиз – академия ёшларига имконият бериш"  4 00:44"Локомотив" "Бунёдкор"ни мағлуб қилса ҳам гуруҳда қолиб кетган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 00:37Саудия Арабистони. "Ал Насср" ғалаба қозонди, Роналду 935-голини урди  7 00:32Эндрик жароҳати туфайли Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиб юборади  1 00:05Илёс Зейтуллаев: "Футболда ғалабадан кўра, мағлубият кўпроқ сабоқ беради"   0 23:35Кейн Бундеслиганинг энг яхши футболчиси деб топилди  2 23:05Григорий Колосовский: "Ғалаба бор, лекин гуруҳ босқичида тўхтадик"  0 22:38Расман: Флик "Барселона" билан шартномасини узайтирди  3 22:09Никола Лазаревич: "Бугунги ўйинда футболчиларимнинг ҳаракатларидан кўнглим тўлди"  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Ҳар бир жамоага ҳурмат билан қараймиз"  0 21:24Ўзбекистон кубоги плей-офф босқичининг барча иштирокчилари аниқ. Қуръа қачон ўтказилади?  5 20:45Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичи якунланди. "Олимпик Мобиуз" кейинги босқичга йўлланма олди (бугунги натижалар)  12

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди Новости

«Бунёдкор», «Локомотив» ва «Насаф» ОЧЛ-2014да ўйнайди

Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг 2014 йилги мавсуми учун квоталарни тасдиқлади.
Унга кўра, Ўзбекистондан учта жамоа ОЧЛ-2014 йўлланмасига эга бўлди.

26 ноябрь, сешанба куни ОФК Ижроия қўмитаси Осиё Чемпионлар лигасининг келаси мавсумлари учун бир қатор қарорларни эълон қилди. Унга кўра, кейинги уч йил давомида мусобақа финали уй-сафар тизимида ташкил этилади. Бундан ташқари, мусобақа ярим финалига қадар ОЧЛ иштирокчилари ўз минтақалари (Шарқ ва Ғарб) доирасидаги рақибларга қарши тўп суришади.

Қўмита, шунингдек, 2014 йилги мавсум учун Осиё Чемпионлар лигаси учун квоталар сонини ҳам белгилади. Унга кўра, Ўзбекистонга 1+2 (бир жамоа («Бунёдкор») бевосита гуруҳ босқичидан, яна икки жамоа («Локомотив» ва «Насаф») эса саралаш босқичларидан мусобақага қўшилади) кўринишида квота ажратилди. Қайд этиш жоиз, 2013 йилги мавсумда Ўзбекистон жамоалари («Пахтакор», «Бунёдкор» ва «Локомотив») ОЧЛда 2+1 квотаси билан иштирок этган эди.

2014 йилги ОЧЛ баҳсларида Шарқий минтақада Сингапур, Гонгконг, Вьетнам, Ғарбий минтақада эса Ҳиндистон, Иордания, Уммон, Баҳрайн, Ироқ ва Кувайт клублари ҳам иштирок этишади. ОЧЛдаги барча иштирокчилар учун ажратилган квоталар билан қуйида танишишингиз мумкин:

ШАРҚ
Япония – 4;
Жанубий Корея – 4;
Хитой – 3+1;
Австралия – 2+1;
Таиланд – 1+2;
Сингапур – 0+1;
Гонгконг – 0+1;
Вьетнам – 0+1.

ҒАРБ
Эрон – 4;
Саудия Арабистони – 4;
БАА – 3+1;
Қатар – 2+2;
Ўзбекистон – 1+2;
Ҳиндистон – 0+1 (Ҳиндистон клуби Шарқий зонада ўйнайди);
Иордания – 0+1;
Уммон – 0+1;
Баҳрайн – 0+1;
Ироқ – 0+1;
Кувайт – 0+1.

ОЧЛ-2014га қуръа ташлаш маросими 10 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика