RU

Последние новости

22:53Al Ain Cup. Ўзбекистон Салаҳ етакчилигидаги Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  327 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  1 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2

"Бунёдкор" легионери Побулич: "Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш" Новости

"Бунёдкор" легионери Побулич: "Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш"

"Бунёдкор" янги аъзоси Дмитрий Побулич Ўзбекистондаги илк интервьюсини клуб матбуот хизматига тақдим этди.

Марҳамат, қуйида интеврьюни матнли кўринишда ўқиб чиқишингиз мумкин.

- Жамоадаги илк машғулотингиз хусусида нима дея оласиз?

- Жамоа яхши футболчилардан иборатлиги кўриниб турибди. Бу ерда эканлигимдан хурсандман. Мавсум старт олишини интизорлик билан кутяпман.

- Ўзбекистонга келгунга қадар Суперлига ҳамда "Бунёдкор" ҳақида маълумотга эгамидингиз?

- Ҳа, албатта. Ўзбекистонда жуда кўп дўстларим "Сўғдиёна" ва "Навбаҳор" клубларида ўйнашган. Улар "Бунёдкор" Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаларидан бири эканлигини айтишди. Бугун кўрдимки, "қалдирғочлар"га яратиб берилган шароит аъло даражада. Клуб энг яхши стадионга эга. Жамоа қароргоҳида ҳам барча шароитлар яратилган. 

- Янги мавсум учун ўз олдингизга қандай мақсадларни қўйдингиз?

- Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. Асосийси, жамоанинг кўрсатадиган натижаси. Мақсадим – кўплаб голли узатмаларим билан ғалабаларга ҳисса қўшиш. Чунки майдондаги позициям – ҳужумкор ярим ҳимоя.

- "Бунёдкор"дан ташқари яна қайси жамоалардан таклифлар бўлган эди?

- Оғзаки таклифлар бўлди, лекин фақат "Бунёдкор" аниқ ва жиддий таклиф билан чиқди. Ўйлайманки, ижобий натижаларга эришамиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика