"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди
07 янв 15:05
Новости
"Бунёдкор" лагеридан гапирамиз. Таркибга янги футболчи келди. Анвар Ғофуров "Сурхон"га кетди
Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси кечадан ўз қароргоҳида янги мавсумга тайёргарликни бошлади. Айни пайтда Илёс Зейтуллаев бошчилигида тўлиқ бўлмаган таркиб билан машғулотлар бошланган. Янги футболчилардан Абдумавлон Абдужалилов, Одил Ҳамробеков ва "Андижон"дан Сардор Абдунабиев иштирок этмоқда.

Клубнинг ёшлар жамоаларида мураббийлар ўзгармоқда. Хусусан, ўтган мавсумда асосий таркиб ва U-19 жамоасини бошқарган Анвар Ғофуров энди "Сурхон" ўринбосарларига устозлик қиладиган бўлди. Бундан ташқари "Бунёдкор" U-21 жамоасини Анвар Раҳимов тайёрлайди. Ўринбосарлар мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаевнинг клубда қолиш ёки қолмаслиги эса аниқ эмас. Шунингдек бош мураббий Илёс Зейтуллаевга Италиядан икки нафар ёрдамчи мураббий келиши кутилмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Комментарии