RU

Последние новости

09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  0 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  3 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  12 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  2 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  6 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  167 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  6 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО Новости

"Бунёдкор": Фахрийлар – фахримиз. ФОТО

“Бунёдкор” футбол клуби фахрийларни стадионга таклиф этди.
Давлатимиз раҳбари томонидан 2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб номланиши халқимиз таҳсинига сазовор бўлди. Зотан, умр бўйи элу-юртнинг қувонч ва ташвишини елкасида кўтариб юрган, ҳалол меҳнати билан Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлаб келган, фарзандларини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказган табаррук инсонларни эъзозлаш ҳаётимиз мазмунига айланган.

Хабарингиз бор, 1999 йилдан бошлаб 9 май мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланмоқда. Президентимиз томонидан қабул қилинган “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони кексаларга ғамхўрлик намунаси бўлди.

Халқимиз каби “Бунёдкор” футбол клуби жамоаси ҳам фахрийларни ҳамиша ҳурмат қилиб, уларга эҳтиром кўрсатади. “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурида кекса авлод вакилларининг мароқли ҳордиғини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Шу боисдан 22 апрель куни уруш ва меҳнат фахрийлари ҳамда ўзбек футболи ривожига улкан ҳисса қўшган мутахассислар “Бунёдкор” ва “Ал-Наср” жамоалари ўртасидаги учрашувни томоша қилишга таклиф этилди. Йил мобайнида яна бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Жумладан, фахрийларимиз учун алоҳида сектор ажратилиб, учрашувларни завқ билан томоша қилишлари учун ўта қулай шарт-шароитлар яратилмоқда. “Нуроний” жамғармаси фаоллари, маҳаллалар оқсоқоллари, футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган кексалар учун дастурхон ёзилди, уларга эсдалик совғалари топширилди.

Кексаларимиз қўллари ҳамиша дуода. Улар тинч, фаровон кунларимизга шукрона атадилар. Яратгандан элу юртимизни ёмон кўзлардан асрашни сўрадилар. Ўзбек спортчиларига, шу жумладан “Бунёдкор” футбол клубига омад ёр бўлишини тиладилар.

Маросим фотожамланмаси билан ушбу ҲАВОЛА орқали танишишингиз мумкин.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика