RU

Последние новости

00:15ПСЖ йирик хисобда ғалаба қозонди, Дембеле хет-трик қилди, Рамуш эса дублга эришди.  2 23:04"Барселона" собиқ ўйинчиси Артур Ла Лигага қайтди  13 22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  15 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  12 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  8 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  4 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  7 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  28

"Бунёдкор" Эронда 5та гол ўтказиб юборди Новости

"Бунёдкор" Эронда 5та гол ўтказиб юборди

Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 3-дақиқасида мезбонлар ҳисобни очишди. Даниал Исмоилафар ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб бориб кучли зарба билан ҳисобни очди - 1:0.

34-дақиқада Воҳид Муҳаммадзода бурчак тўпидан сўнг боши билан иккинчи голни "Бунёдкор" дарвозасига урди - 2:0. 50-дақиқада Кавеҳ Ризои томонидан чап қанотдан узатган тўпни Маҳди Ражабзода дарвозага йўллади - 3:0. 68-дақиқада Ашурматов тўпни қайтаришда сирпаниб кетди ва Кавеҳ Ризои ундан қочиб кетиб Зуҳуров дарвозасини ишғол қилди - 4:0.  79-дақиқада Зуагининг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Минори Сато боши билан дарвозага йўллади - 4:1. 87-дақиқада захирадан майдонга тушган Муртазо Табризи ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди - 5:1.

Орадан икки дақиқа ўтгач Шаҳзодбек Нурматов ҳисобни яна қисқартирди - 5:2.


Осиё Чемпионлар лигаси-2016
“В” гуруҳи, 4-тур
5 апрель, сешанба
Исфаҳон. “Фуладшаҳр” стадиони.
“ЗОБ-АҲАН” (Эрон) – “БУНЁДКОР” (Ўзбекистон) 5:2

(МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)
Ҳакамлар:
Ма Нинг, Ванг Дексинг, Хуо Вейминг (барчаси – Хитой), Ҳанна Ҳаттоб (Сурия)
Ҳакамлар эксперти: Жассим Муҳаммад (Қатар)
Учрашув комиссари: Давлатманд Исломов (Тожикистон)

Голлар: Даниал Исмоилафар 3, - 1:0. Воҳид Муҳаммадзода 34, - 2:0. Маҳди Ражабзода 50, - 3:0. Кавеҳ Ризои 69, - 4:0. Сато Минори 79, - 4:1. Муртазо Табризи 87, - 5:1. Шаҳзодбек Нурматов 89, - 5:2.

"Зоб-Аҳан": 12. Муҳаммадрашид Мазаҳери, 3. Волид Исмоил, 4. Ҳади Муҳаммади, 8. Қосим Ҳададифар, 9. Кавеҳ Ризои, 15. Эҳсон Паҳлавон, 16. Маҳдипур Маҳди, 18.Али Ҳамам, 23. Даниал Исмоилафар (11.Муртазо Табризи, 66), 30.Маҳди Ражабзода, 33.Воҳид Муҳаммадзода.
Захира: 1.Муҳҳаммад Садеғи, 2.Муҳаммад Нежад Меҳди, 13.Муҳаммадризо Ҳуссайни, 25.Муҳаммад Ризо Аббоси, 61.Ҳошим Бейкзода, 77.Амиркамдар Аҳмад.

"Бунёдкор": 25.Муроджон Зухуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Акромжон Комилов, 9.Сато Минори, 10.Элдор Шомуродов (19.Забиҳилло Ўринбоев, 75), 14.Баҳодир Насимов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Рустамжон Ашурматов, 29.Отабек Шукуров, 30.Юрица Бульят (11.Шаҳзодбек Нурматов, 46), 71.Александр Алемпиевич (7.Шакер Зуаги, 46).
Захира: 45.Акбар Тўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 16.Дилшод Аҳмадалиев, 77.Виктор Карпенко.

Огоҳлантиришлар: Ҳади Муҳаммади 47, Шакер Зуаги 67,

Рейтинг: -1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика