RU

Последние новости

18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  0 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  0 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  4 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  2 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  12 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  8 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  4 16:05Роналду "Ал Насср"да қолишини тасдиқлади  5 15:20Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   12 15:00Аҳмад Ал-Жани: "Мундиалга бир қадам қолди"  10 14:50Сречко Катанец Қатар билан ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилади  33 14:25Криштиану Роналду: "Ямални тинч қўйиш керак"  11 14:15Расман: Элгужа Лобжанидзе "Қизилқум"ни тарк этди  2

"Бунёдкор" Димитрие Побуличнинг халқаро трансфер сертификатини яқин кунлар ичида олади Новости

"Бунёдкор" Димитрие Побуличнинг халқаро трансфер сертификатини яқин кунлар ичида олади

"Бунёдкор" футбол клуби ёзги трансфер ойнаси очилганидан тезкорлик билан фойдаланиб, бугуннинг ўзидаёқ хорватиялик ҳужумкор ярим ҳимоячи Димитрие Побуличнинг халқаро трансфер сертификатини Ереваннинг "Арарат" клубидан олишга киришади.

"Бунёдкор" қишки трансфер ойнасида айнан "Арарат" клуби масъул ходимларининг "қалдирғочлар" мутахассисларининг сўровига кеч жавоб беришлари айби билан Побуличнинг ХТСни ололмаган эди. Аммо футболчи ўша пайт қишки трансфер ойнаси доирасида ЎзПФЛдан рўйхатга олинган бўлиб, унинг биргина ХТС йўқлиги туфайлигина мусобақаларда қатнаша олмай келаётганди. Бу орада Побулич унга клубдан берилиши керак бўлган барча ойлик маошларини олиб юрди. Яъни "Бунёдкор" профессионалларча иш тутиб, футболчи олдидаги ўзининг барча молиявий мажбуриятларини бажариб келди.

Фақатгина "Арарат"нинг айби билан футболчи "Бунёдкор" сафида майдонга туша олмай келаётганди.

Ҳатто ФИФА ХТСни ўз вақтида бермагани учун, бу орада "Арарат"ни жазолади.

"Бунёдкор" мавсумнинг биринчи ярмида Димитрие Побулич борасида чиндан ҳам жабр кўрди. Бироқ ФИФА "Арарат"га Побуличнинг трансфери бўйича тўланиши керак бўлган трансфер суммани, "Бунёдкор" раҳбариятининг асосли важлари эвазига, икки баробарга қисқартирди. "Арарат"ни ФИФА шунга мажбур қилди.

"Бунёдкор" мураббийлар штаби Побуличнинг қобилиятини машғулотлар ва ўртоқлик учрашувларида аъло даражада баҳолади. Шу боис у иккинчи давра учун жамоа рўйхатида қолади. Фақат бугун, 4 июлдан бошлаб унинг ХТСни "Арарат"дан олиш қолган. "Арарат"нинг ҳам бунга ҳеч қандай эътирози қолмаган. Ахир бу ишни шахсан ФИФА назорат қилиб турибди.

"Авваламбор, ҳар қайси клуб ЎзПФЛ рўйхатидан янги футболчиларни ўтказмоқчи бўлса, биринчи навбатда, ЎзПФЛга бу йилги мусобақаларда қатнашиш учун барча (350 млн. сўм) бадал пулларини иккига бўлиб - биринчи ва иккинчи давралар олдидан тўлаб қўйиши шарт. "Бунёдкор" ЎзПФЛга бадал пулларининг охирги қисмини 1 июль куни тўлаб бўлди. Шунингдек, ҳар бир клубнинг бошқа клублар олдида қарздорлиги бўлмаслиги лозим. Бу борада "Бунёдкор"нинг ҳеч қайси клуб олдида қарздорлиги йўқ. Демак, бизда ҳаммаси жойида.
Янги футболчиларга келадиган бўлсак, бизнинг тегишли мутахассисларимиз шундай ўйинчилар билан айни дамда қизғин музокаралар олиб боришмоқда. Бевосита хорватиялик футболчи бўйича гапирадиган бўлсам, ишонч билан айтишим мумкинки, кўпчилик ҳали иккинчи даврада яққол гувоҳи бўладики, ҳудди биринчи даврада Францис Нарх ўйнагани каби, мавсумнинг иккинчи қисмида Димитрие Побулич Суперлигадаги энг кўзга кўринган футболчилардан бири бўлади. Ва эътиборлиси, Побулич ёзги трансфердаги 5талик лимитига кирмайди. Чунки у биз томонимиздан мавсум бошидаги рўйхатимизга киритилиб бўлган эди", - дейди "Бунёдкор" ФК бош директори Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика