RU

Последние новости

17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  2 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  15 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  16 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone" Новости

“Бунёдкор” – “Бухоро” 3:1 "Mixed zone"

Кеча Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз уйида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

. Ушбу учрашувдан сўнг, иккала жамоа футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтишди. 


“Бухоро” футболчиси Артём Филипосян

“Биринчи навбатда “Бунёдкор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Ўйиндаги ҳисобни биз очдик, “Бунёдкор” дарвозамизга 3та тўп киритиб ғалабани илиб кетди. Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик, дейб ўйлайман. Бизда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди, афсуски улардан фойдалана ололмадик. Бу футбол, мағлубият бўлиб туради. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Биз ғалаба қозонишимиз керак эди. “Бухоро” жамоаси сафарда “Бунёдкор”ни мағлуб этмаган эди. Биринчи бўлимнинг сўнги дақиқаларида ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Иккинчи бўлимда йўл қўйилган хатолар бизга қимматга тушди. Тўғрисини айтсам, ушбу ўйинда бизга омад етишмади. Жарима зарбасидан ошириб берилган тўпга Бобир Омонов боши билан зарба берди, афсуски тўп дарвозага киришни истамади. Шундан сўнг, қарши ҳужумда ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ўйин яхши бўлди, шунчаки омадимиз келмади”, - дейди Артём Филипосян


“Бухоро” футболчиси Баходир Насимов 

“Бунёдкор” билан бўлган ўйиндаги мағлубиятга ўзимиз сабабчи бўлдик. Ўзимизнинг хатоларимиз туфайли “Бунёдкор” ғалабани қўлга киритди. Ўзимиз яратган имкониятларимизни голга айлантира олмадик. Собиқ жамоамга қарши ўйин миен учун қийин бўлмади. суперлига жамоаларининг барчаси деярли бир хил. Бизни мақсадимиз, фақат ғалаба қозониш эди. Футболда ёзилмаган қойди бор. Сен урмасанг сенга уришади”, - дейди Баходир Насимов.


“Бунёдкор” футболчиси Филип Райевац

“Бухоро” билан бўлган учрашув қийин бўлди. Асосийси биз ғалаба қозондик. Биз жиддий жамоа эканлигимизни намойиш эта олдик. Жамоанинг ички муҳити аъло даражада. “Бунёдкор” жамоаси сафида дастлабки голимни урдим. Бундан хурсандман. Бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман”, - дейди Филип Райевац



Акром Комилов 

“Бухоро”га қарши учрашувда биз кўпроқ ҳужумни амалга оширдик. Лекин уларга қарши қийин учрашувни ўтказдик. Дарвозамизга гол бўлган вазиятда битта футболчини айблай олмайман. Ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордикми, демак бунда барчани айби бор. Ҳимоядан тезда қарши ҳужумга ўтиш бизнинг энг кучли тарафимиз. Ҳимояда тўпни кўпроқ ушлаб турамиз ва шошилмасдан ҳужумга ўтамиз”, - дейди Акром Комилов.


Жаҳонгир Сотволдиев ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика