RU

Последние новости

02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  5 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  5 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6 01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  174 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди Новости

"Бунёдкор" бугун БАА йиғинини якунлайди

Бугун амалдаги Ўзбекистон чемпионлари БААнинг Дубай шаҳрида ташкил этган икки ҳафталик ўқув-машғулот йиғинини якунлашади.
"Қалдирғочлар" йиғин доирасида Россия клублари билан 3та назорат учрашуви ўтказишди. "Ростов" (1:1) ва "Динамо" (0:0) билан ўйинларда дуранг натижа қайд этилган бўлса, кеча "Спартак" (Москва) клубига имконият бой (1:2) берилди. Кечаги ўйиннинг биринчи бўлимида "Бунёдкор" дарвозасини Акбар Тўраев қўриқлади. У 45 дақиқа мобайнида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. "Спартак"ка қарши кечган ўйиндан сўнг биз истеъдодли посбондан қисқача интервью олдик.

- Биринчи бўлимда мен қўриқлаётган дарвоза олдида деярли ҳавфли вазиятлар содир этилмади, - дея сўз бошлади А.Тўраев.  Ёдда қоладиган фақат битта вазият бўлди. Жарима зарбасидан тепилган тўп тўғри қўлимга келиб тушди. Аксинча, бизнинг йигитларда дарвозани ишғол қилиш учун кўплаб имкониятлар бўлди. Александр Пишур, Воҳид Шодиев ва Алибобо Раҳматуллаев қулай вазиятлардан фойдалана олишмади. Биринчи бўлимда ўйин асосан майдон марказида кечди, десам тўғрироқ бўлади.

- "Спартак" клубининг устунлиги қай жиҳатларда кўзга ташланди?

- Россия клуби футболчилари индивидуал маҳоратлари эвазига устунликка эришишди.

- Кечаги учрашувнинг "Ростов" ва "Динамо" жамоаларига қарши ўтказилган ўйинлар билан фарқи бўлдими?
- Менимча, йўқ. Назорат ўйинларида мураббийлар томонидан турли тактикалар синаб кўрилади. Шу боис, ўйинлар натижасига жиддий эътибор қаратилмайди.

- Бугун кечки машғулотлар борми?
- Йўқ. Бугун эрталаб тренажёр залида ишладик. Шу билан БАА йиғини якунига етди. Барча машғулотлар аввалдан белгиланган режа асосида ўтказилди. Йиғинни бемалол муваффақиятли ўтди, деб айтиш мумкин. Эртага куннинг иккинчи ярмида Тошкентга қайтамиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика