RU

Последние новости

20:37Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан беллашувдан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 20:22Хулен Лопетеги: "Катанец жуда яхши ишлар қилиб кетди, энди эса Тимур бу ишларни давом эттирмоқда. Ўзбекистон каби Осиёдаги энг кучли жамоаларга қарши майдонга чиқиш – анча жиддий чақирув"  7 20:05Тимур Кападзе: "Катанец билан бир-биримизни табрикладик. Биз Қатардан ҳар жабҳада кучлимиз"  17 19:37Остон Ўрунов қанча муддатга сафдан чиқди?  9 19:10Сергей Лебедев: "Ўтган ўйиндаги каби ҳаракат қила олмадик"  1 18:53"Интер"нинг бўлажак мураббийи "Парма"ни тарк этди  0 18:32Расман: Николич ЦСКА бош мураббийлигидан кетди  1 18:20"Манчестер Сити" дарвозабони клубни тарк этди  1 17:53"Атлетико" Қозоғистондаги академия қароргоҳи лойиҳасини тақдим этди  2 17:35"Қизилқум"ни энди ким бошқаради?  5 17:31Қайғули хабар: "Брешиа" клуби банкрот деб эълон қилинди  5 17:15Расман: "Нефтчи" афсонаси клубга қайтди  15 17:05"Сўғдиёна" ҳужумчиси: "Халқаро майдонда Россия клублари етишмаяпти"  11 16:55Факт: Қатар ЖЧ-2026 саралашида меҳмонда ҳали ғалаба қозонмади. Сафардаги сукунат давом этадими?  10 16:30Расман: Мирзад Механович "Андижон"ни тарк этди  6

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига! Новости

«Бунёдкор» билан ўйинга борадиган мухлислар диққатига!

Хабарингиз бор, Суперлиганинг 25-турида севимли жамоамиз «Навбаҳор» Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлади.

Аввал хабар берганимиздек, Тошкентдаги учрашувга борадиган мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида автомашиналарга Наманган вилояти ҳокимлиги, Наманган шаҳар ҳокимлиги ва клуб раҳбарияти томонидан бепул газ қуйиб берилади. Автомобилингизга газ қуйиб берилиши учун ўйин куни яни 3 октябрь куни соат 8:00дан 12:00гача сизга «Мухлислар билан ишлаш бўлими» бошлиғи Фарҳод Умаралиев томонидан карточка берилади. Карточкани стадионни олдидаги автостоянка ёки заправкада (қайси заправка эканлигини каналимиз орқали маълум қиламиз) олишингиз мумкин. Карточкани олиш учун сизда ва сиз билан ҳамрохлик қиладиган мухлисларда қуйидагилар бўлиши шарт:

«Навбаҳор» атрибуткалари, байроқ, шарф ёки жамоамиз логотипи туширилган қизил кепка.
Автомобил салонида ўтирадиган беш нафар (шафёрда ҳам) мухлисда жамоа рамзи ҳисобланган қизил либос бўлиши шарт!

ҚАЙТАРАМИЗ, СИЗДА ЮҚОРИДА КЕЛТИРИЛГАНИДЕК ҚИЗИЛ ЛИБОС БЎЛИШИ ШАРТ!

Сизда юқорида санаб ўтилганлар бўлсагина, клуб томонидан бир марталик газ запрафкага бепул карточка берилади. Карточкани эса «Мухлислар билан ишлаш бўлими»дан олишингиз мумкин.

Мухлисларимизга шуни айтиб ўтмоқчимизки, жамоамиз «Навбаҳор»ни навбатдаги турда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш мақсадида ана шу жихатларга эътибор қилмоқдамиз ва айтиб ўтилган жихатлар сизда бўлиши лозим. Барча мухлисларимизни навбатдаги турда бўладиган қизиқарли учрашувда севимли жамоамиз «Навбаҳор»га ўн иккинчи ўйинчи бўлиб, «лочинлар»ни муносиб тарзда қўллаб-қувватлаш учун ва шу билан биргаликда шиддатли баҳсни стадиондан туриб томоша қилиш учун пойтахтдаги «Миллий» ўйингоҳга чорлаб қоламиз.

Эслатиб ўтамиз, «Бунёдкор» - «Навбаҳор» учрашуви 3 октябрь куни соат 20:00да бошланади.


Рейтинг: +12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика