RU

Последние новости

08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  1 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  1 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  7 07:30Эрон ОАВси. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  7 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  24 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  6 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги Новости

“Бунёдкор-Б” - “Локомотив” қарама-қаршилиги

13 октабрь куни “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида болалар ва ўсмирлар ўртасидаги Тошкент шаҳар биринчилигининг 8-тур ўйинлари доирасида “Бунёдкор-Б” жамоаси “Локомотив”нинг турли ёш тоифасидаги жамоаларини қабул қилди.
2001 (1:0)
Дастлабки баҳс минимал ҳисобда мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди. Ўйинни ҳар икки жамоа фаол руҳда бошлаганига қарамай биринчи бўлимда дарвозалар даҳлсизлиги сақланиб қолинди. Бир-икки вазиятни ҳисобга олмаса, биринчи таймда хавфли вазиятлар кузатилмади. Жамоалар асосан бир-бирларини ўрганиш билан вақтни ўтказишди. Иккинчи бўлимда мезбонлар ўйин устунлигини қўлга олишга эришдилар. Бироқ уюштирилган ҳужумларнинг фақат биттасигина ўз натижасини берди. Сардор Назаровнинг марказдан ошириб берган тўпини Абдуазим Абдулазизов ўзининг аниқ зарбаси билан голга айлантирди. Меҳмонлар ҳам бир неча бор голли вазиятлар яратишга муваффақ бўлишди. Бироқ ўйин якунига қадар ушбу ҳисоб сақланиб қолинди.

2000 (3:0)
Иккинчи бўлиб майдонга 2000 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар тушиб келишди. Бу жамоаларнинг ўзаро тўқнашувида ёш “қалдирғочлар” йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборлиси, голларнинг барчаси биринчи бўлимда киритилди. Дастлаб ҳисобни Ихтиёр Холмўминов ўзининг узоқдан йўллаган зарбаси билан очди. Бу вазиятда тўп меҳмонлар посбонининг қўллари орасидан ўтиб, дарвоза тўридан жой олди. Иккинчи голни Камрон Дўстмуҳаммедов ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Бурчак тўпидан йўлланган зарбани Камрон боши билан дарвозага “жойлаб” қўйди. Учинчи гол пенальтидан киритилди. Бу вазиятда Шохруҳ Норқулов ўзига яратилган имкониятдан самарали фойдаланди ва ўйинга мантиқий нуқтани анча эрта қўйди. Гарчи иккинчи тайм тенг курашлар остида кечган бўлса-да, ҳисоб ўзгармай қолди.

1999 (2:0)
Бу учрашувда гарчи ҳисобдаги устунлик “бунёдкорчилар” томонида бўлган бўлса-да, ўйин борасида ҳар икки жамоа аъзолари бир-биридан асло қолишмаслигини намойиш этишди. Бу борада мураббийларнинг ўйинни кўра билиш қобилиятини алоҳида эътироф этиш жоиздир. Ўйинга тўхталиб ўтадиган бўлсак, мезбонларнинг илк хавфли ҳужумиёқ гол билан якунланди. Ўнг қанотдан узатилган “пас”ни Нодир Носиров чиройли голга айлантирди. Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. Заҳирадан майдонга туширилган футболчилар ўйин “темп”ини оширишга эришдилар. “Бунёдкор-Б”нинг иккинчи голи айнан иккинчи бўлимда майдонга тушган Фаррух Воҳидов ҳисобига ёзилди.

1998 (2:2)
Шу кунги ўйинлар тақвими ичидаги учрашувлар орасида фақат ушбу ўйиндагина томонлар муроса йўлини танлашди. Бу ўйинни мураббийларнинг ўзаро майдондаги кураши бўлди десак ҳам хато қилмаймиз. Негаки, ҳар икки жамоа мураббийлари танлаган таркиб ва тактика ўзини оқлади. Биринчи бўлиб ҳисобда олдинга чиқиб олиш меҳмонларга насиб этди – 0:1. Голдан сўнг “бунёдкорчилар” ҳам ҳужумларга зўр бера бошлади. Бу тезда ўз натижасини берди. Исломбек Ярашев ва Бекзод Ҳасановлар кетма-кет гол киритиб, жамоасини олдинга олиб чиқишди. Ўйин якунига оз қолганда меҳмонлар ҳам ўз ҳисобларига яна битта гол ёзиб қўйишга эришдилар. Шу тариқа ўйин дуранг натижаси билан якунланди – 2:2.

1997-98 (4:1)
Голларга бой бўлган бу учрашувда “Бунёдкор-Б” вакиллари меҳмонларга ҳеч қандай имконият қолдирмади – 4:1. Ўйин борасида ҳам, тактика ва индивидуал ҳаракатлар борасида ҳам мезбонлар устунлик қилишди. Майдоннинг ҳар қаричи ёш “қалдирғочлар” назоратида бўлди. Ҳусан Музаффаровнинг “дубл”и, Юсуф Эргашев ва Санжар Очиловнинг голлари майдон эгаларига ғалаба келтирди.

Шу кунги ўйинлар ичида фақат 2002 йилда туғилган болалар учрашуви ўтказилмади ва “Бунёдкор-Б” ҳисобига техник ғалаба ёзилди.


Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика