RU

Последние новости

18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  2 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  4 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  4

“Бунёдкор-А”нинг зафарли одимлари давом этади Новости

“Бунёдкор-А”нинг зафарли одимлари давом этади

Тошкентдаги “Бунёдкор” футбол мактаби майдонларида мезбонлар “қалдирғочлар” шаҳар биринчилигининг 3-турида РОЗКни қабул қилишди.
Ушбу қарама-қаршиликда турли ёш тоифасидаги жамоалар беллашишди. Томонларнинг биринчи босқичдаги ўйинларида 2001 йилда таваллуд топган футболчилардан ташқари қолган барча ёш тоифаларида “қалдирғочлар” ғалаба нашидасини суришганди. Эътиборга молик томони шундаки, бу сафарги баҳслар ичида ҳам айнан 14 ёшли тарбияланувчилар РОЗК олдида ожиз қолишди.

2003 йил. 2:0 (1:0)
Илк ўйинда 12 ёшли футболчилар тўқнаш келишди. Вазият тақозоси билан футболчилар майдоннинг бир томонига тўпланиб қолишгандан кейин, иккинчи дарвоза олдига бориш учун катта куч сарфлашди. Аммо “Бунёдкор-А” ўз тенгқурларига нисбатан фаолроқ ва тажрибалироқ эканлиги уларнинг ҳаракатларидан сезилиб турарди. Мезбонлар РОЗК жарима майдони атрофида кўп хавфли вазиятлар содир этишди. Натижада, биринчи таймнинг охирги дақиқалари ўтиб бораётган бир паллада “қалдирғочлар” ҳисобда олдинга чиқиб олишди – 1:0. Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳисобни мустаҳкамлаш мақсадида, ўз омадини рақиб дарвозаси олдидан излай бошлашди. Бу уринишлар 58-дақиқага келиб самарасини бермасдан қолмади. Марказдан бошланган ҳужум учрашувдаги сўнгги марта тўпни дарвозага киритилиши билан якунланди – 2:0.

2002 йил. 9:0 (5:0)
Навбатдаги учрашувда майдон эгалари рақибларидан яққол устун эканликларини ҳисобда ҳам кўрсатиб қўйишди. Беллашувнинг илк дақиқаларида Аюб Умархўжаев жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бу 7-рақамдаги ҳужумчининг голлар шоуси бошланишидан дарак эди. Аюб Умархўжаев ўйин якунлангунига қадар яна 4 марта дарвозани ишғол қилди ва ўз номига шу куни 5та голни расмийлаштириб қўйди. Ундан ташқари Абдуқодир Ҳусанов “дубль”, Абдурасул Бўриев ва Диёрбек Раҳимқулов РОЗК жамоаси посбонининг “қора рўйхатидан” ўрин эгаллашди. Шу тариқа баҳсда 9:0 ҳисоби қайд этилди.

2001 йил. 1:2 (0:2)
Навбатдаги беллашувда РОЗКнинг 2001 йилда туғилган тарбияланувчилари “қалдирғочлар”ни енгиш йўлларини бошқаларга кўрсатиб қўйишди. Икки жамоанинг 14 ёшли тарбияланувчилар ўйинида тўп учун кураш асосан майдон марказида кечди. Олдинги учрашувда бўлганидек, мазкур баҳсда ҳам илк дақиқада ҳисоб очилди. 6-дақиқада Исроил Мирзааҳмедов мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Тезкор гол майдон эгаларига салбий таъсир кўрсатди шекилли, биринчи таймнинг ўзида икки марта тўпни майдон марказидан бошлаб беришларига тўғри келди. Вазият қаҳрамони Нодир Пўлатхонов.

Иккинчи бўлимда ўйини қовушмаётган “Бунёдкор-А” ҳеч бўлмаса орадаги фарқни қисқартиришга астойдил ҳаракат қилди. Ҳаракатда барака деганларидек, иккинчи 45 дақиқаликда “қалдирғочлар”нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ислом Абдужабборов ўзини кўрсатди ва жамоага умид учқунларини пайдо бўлишида ҳисса қўшди. Аммо бу муваффақият амалда дурангни ҳам олиб келмади.

2000 йил. 4:1 (3:0)
Ушбу беллашувда бунёдкорчилар РОЗК жамоасига деярли имконият қолдиришмади. Ўйин давомида “қалдирғочлар” асосан қанотлардан ҳужумлар ташкил этишди. Марказидан ҳам рақибга босим уюштиришди. Лекин мезбонлар ёзнинг иссиқ кунларида ўз рамзи ҳисобланган қалдирғочнинг қанотларидан фойдаланишди. Бу эса “Бунёдкор-А”га биринчи таймда 3 марта фойда келтирди.

Иккинчи бўлимда қайд этилаётган ҳисобдан мезбонлар бироз ҳушёрликни йўқотишди шекилли, ўз дарвозасидан битта тўп олиб чиқишди. Бу ҳолатни яхши тушуниб турган майдон эгаларининг мураббийи шогирдларини “уйғониш”ларини талаб қилди. Ўз навбатида, Отабек Ғуломхўжаевнинг кўрсатмаларини тўғри тушунган футболчилар ўйинни ҳудди биринчи таймда бўлганидек 3та тўп фарқи билан якунлашга эришишди. Умумий ҳисоб 4:1.

1999-98 йил. 2:1 (1:1)
Куннинг охирги бахсида томонлар бир-бирларига жиддий қаршилик кўрсатишди. Майдоннинг ҳар бир қарич ери учун курашишди. Ўйин ташкил этиш борасида РОЗК тарбияланувчилари майдон эгаларидан қолишмасликлари кўриниб турганди. Лекин учрашувда биринчи бўлиб ҳисоб мезбонлар томонидан очилди. Ўтказиб юборилган гол меҳмонларни олдинга ундаши табиий эди. Амалда шундай бўлиб чиқди ҳам. РОЗКнинг кетма-кет ташкил этган этган ҳужумлари охир-оқибат Жавоҳир Қиличевнинг дарвозаси ишғол қилиниши билан якунланди – 1:1. Бу гол меҳмонларга бир неча дақиқалик хурсандчиликни тақдим этди ҳолос. Орадан 9 дақиқа ўтиб “Бунёдкор-А” беллашувдаги ҳал қилувчи голни рақиб дарвозасига киритди. Шу тариқа, ўйин 2:1 ҳисобида майдон эгаларининг кичик, аммо муҳим ғалабаси билан якунланди.

Ўтказилган 5та баҳсда иштирок этган “қалдирғочлар”нинг турли ёш тоифасидаги жамоалари 4 та ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилган бўлишса, бир марта майдонни бошлари эгик ҳолда тарк этишди. Учрашувларда жами 22 та гол дарвозаларга киритилди. Шулардан 18 тасига мезбонлар муаллифлик қилишади. РОЗК футболчилари эса 4 марта рақиб посбонларини ранжитишни уддалашди.

Бекзод ИСАЕВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика