RU

Последние новости

14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  0 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  4 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4 12:25ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди  40 12:22Фати "Монако"да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Барса"дан ижарага олинган вингер 3 та ўйинда 4 та гол урди  6 11:58"Реал", "Атлетико" ва МЮнинг собиқ 28 ёшли футболчиси "Интер Майами"га ўтиши мумкин  2 11:27МЮ ва "Ман Сити" "Бавария" футболчи билан боғланди  5 10:58Мареска "Ливерпуль"нинг ҳозирги даражасини баҳолади  3 10:35Андро Гиоргадзе: "Суперлигада қолиш учун курашишимиз керак"  0 10:12"Қўқон-1912" 7 йиллик танаффусдан сўнг Олмалиқдан ғалаба билан қайтган учрашувдан ГАЛEРEЯ  3 10:02ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Мен бу циркнинг бир қисми бўлишни истамадим"  61 09:40"У яқин кунларда келишини эшитдим. Барчаси душанба куни ҳал бўлади" — МТЖ мураббийи Каннаваро ҳақида  24 09:16Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Европанинг кучли терма жамоалари мураббийларидан кўра кўпроқ маош олади  46 08:30Клейди Даци: "Биз учун энг муҳим нарса - кўпроқ очко тўплаш"  0

“Бунёдкор” Ал-Ҳаса шаҳрига етиб келди Новости

“Бунёдкор” Ал-Ҳаса шаҳрига етиб келди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 22 февраль куни 08:15да Тошкент-Дубай-Даммам йўналиши бўйича Саудия Арабистони томон йўлга чиққанди.
Даставвал уч ярим соатлик парвоздан сўнг мамлакатимиз пойтахтидан Дубайга етиб келинди. Амирликлардаги энг катта аэропортда олти соатдан ошиқроқ вақт мобайнида Даммамга йўл оладиган самолётни кутиб ўтирдик. Шундан сўнг Emirates ҳаво йўлларидаги авиакемада таҳминан бир ярим соатлик парвозни амалга ошириб, Саудия Арабистонининг Даммам шаҳрига етиб келдик. Ушбу шаҳар аэропортидан ташқарига чиқишимиз бир соатдан зиёдроқ вақтни олди. Кейин эса “Ал-Фатҳ” клубига тегишли бўлган бир неча енгил машиналар ва микроавтобусга жойлашган ҳолда Даммамдан 160 км узоқликда бўлган Ал-Ҳаса шаҳри томон йўл юрдик.

“Бунёдкор” ФК делегацияси белгиланган манзил – Ал-Ҳаса шаҳрига кириб келганида маҳаллий вақт билан соат 22:00ни (Тошкентда 00:00 бўлади) ташкил этарди. Жамоамиз шаҳарнинг энг кўркам отели – “InterContinental Al Hasa” меҳмонхонасига жойлашди. Делегациямиз 34 кишидан иборат бўлиб, уларнинг 20 нафари футболчиларни ташкил этади.

Миржалол Қосимов “Ал-Фатҳ” билан ўйинга қуйидаги футболчиларни олиб келди.

Дарвозабонлар:
Акбар Тўраев
Муроджон Зухуров

Ҳимоячилар:
Акмал Шораҳмедов
Шукурали Пўлатов
Хайрулла Каримов
Анвар Ғофуров
Бобиржон Акбаров
Саҳоб Жўраев
Сергей Симоненко

Ярим ҳимоячилар:

Дилшод Жўраев
Алибобо Раҳматуллаев
Жавлон Иброхимов
Карлес Кото
Сардор Рашидов
Сардор Собирхўжаев
Олег Зотеев

Ҳужумчилар:

Анвар Бердиев
Олександр Пишур
Вохид Шодиев
Баҳодир Пардаев


Баҳодир МИРЗАЕВ
Ал-Ҳаса, Саудия Арабистони
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика