RU

Последние новости

15:16Ямаль энди аввалгидек ўйнолмайдими?  1 14:52Равшан Эрматов: "Илмий-таҳлилий ёндашув орқали ўсмир футболчиларнинг ривожланишини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш керак"  1 14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  10 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  20 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  6 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  26 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11

“Бунёдкор” академиясида ислоҳотлар давом этади Новости

“Бунёдкор” академиясида ислоҳотлар давом этади

Теги :  Бунёдкор
Клуб академиясида ўзгаришлар.

Маълумки, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси, “Бунёдкор” футбол клуби президенти Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” академияси фаолиятига доир ўтказган танқидий руҳдаги йиғилишида академияда туб ислоҳотларни амалга ошириш лозимлигини ва бу жараённи тезлаштириш зарурлигини таъкидлаб, масъул мутахассисларга тегишли топшириқларни берган эди. Куни кеча мазкур топшириқларнинг ижроси асосида “Бунёдкор” академияси тизимида қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, таниқли мутахассис Ислом Аҳмедов “Бунёдкор” академияси техник директори лавозида иш бошлади. Шунингдек, бир нечта  академия жамоаларининг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш ва “рокировка"лар юз берди. Тажрибали мураббий Рустам Забиров 1-лига иштирокчиси “Бунёдкор-2” устозига айланган бўлса, Жамолиддин Раҳматуллаевга “Бунёдкор” U-19 жамоаси ишониб топширилди. ЎФА биринчилигида қатнашаётган “Бунёдкор” U-18га ўз вақтида “қалдирғочлар” либосида тўп суриб, ишончли ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Анвар Раҳимов бошчилик қилади. Қолаверса, Тошкент шаҳар чемпионати – 2-лига баҳсларида иштирок этадиган икки жамоанинг мураббийлар штабида ҳам ўзгариш бўлди. Шу кунга қадар “Бунёдкор” U-19 бош мураббийи лавозимида ишлаган Ринат Мифтахутдинов  “Бунёдкор-А”, ўзбек футболида метин ҳимоячи номини олган, 2010 йилги мавсумда “қалдирғочлар” либосини кийган Ҳикмат Ҳошимов “Бунёдкор-Б”га бошчилик қилади.   


1-ЛИГА

“БУНЁДКОР-2”

Бош мураббий: Рустам Забиров.

Мураббийлар: Миркамол Қосимов, Азиз Ҳошимов.

Дарвозабонлар мураббийи: Олег Қаҳҳоров.


U-19 БИРИНЧИЛИГИ

“БУНЁДКОР” U-19

Бош мураббий: Жамолиддин Раҳматуллаев.

Мураббий: Самат Нарзиқулов.

Дарвозабонлар мураббийи: Алексей Рошин.

Шифокор: Хусан Йўлдошев.


ЎФА U-18 БИРИНЧИЛИГИ

“БУНЁДКОР” U-18

Бош мураббий: Анвар Раҳимов.

Мураббий: Юсуф Эргашев.


ТОШКЕНТ ШАҲАР ЧЕМПИОНАТИ - 2-ЛИГА

“БУНЁДКОР-А”

Бош мураббий: Ринат Мифтахутдинов.

Мураббий: Фирдавс Кенжаев.


“БУНЁДКОР-Б”

Бош мураббий: Ҳикмат Ҳошимов.

Мураббий: Ботир Зоҳидов.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика