RU

Последние новости

23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  24 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони! Новости

“Бунёдкор-99” тайёрлов гуруҳлари чемпиони!

Фарғона ва Бухоро шаҳарларида олий ва биринчи лига клубларининг тайёрлов гуруҳлари турнири Республика босқич баҳслари ўтказилди.

Водийдаги баҳсларда 1999-2000 йилларда таваллуд ўсмирлар куч синашишди. Мусобақанинг гуруҳ босқичи ҳақида аввалги хабарларимизда маълумот бериб ўтгандик. Дилмурод Абдуллаев устозлигидаги “Бунёдкор-99” футболчилари ярим финалда “Нефтчи” вакиллари билан финал йўлланмаси учун курашишди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Шундан сўнг, ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. “Лотореялар баҳси”да “қалдирғочлар” омадлироқ чиқишди ва фарғоналиклардан 5:4 ҳисобида устун келишди. Қашқадарёв дербиси номи остида кечган иккинчи ярим финалда “Насаф” 6:4 ҳисобида “Аланга”ни мағлубиятга учратди.

Бугун ўтган “Бунёдкор” – “Насаф” учрашувида мусобақа ғолиби номи маълум бўлди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-99” ҳужумчичиси Аббосбек Жумақулов томонидан киритилган ягона гол “қалдирғочлар”га ғалаба келтирди. Шу тариқа, 1999-2000 йиллар ўртасидаги 2015 йилги тайёрлов гуруҳлари турнирида “Бунёдкор-99” биринчи ўринни қўлга киритди.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика