RU

Последние новости

15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  0 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  1 14:58"Челси" Жексон бўйича қарор қабул қилди  1 14:27"Арсенал" Хато билан музокара ўтказди  2 13:55"Реал" мухлислари учун хушхабар  3 13:21"Арсенал" жамоанинг эҳтимолий янги ўйинчисидан хафа  2 12:52"Тоттенхэм" 45 млн евролик харидни амалга ошириши мумкин  1 12:12Санчо Италиянинг қайси клубига ўтмоқчи?  1 11:41Мэйсон Маунт АПЛнинг бошқа клубига ўтади?!  1 11:10"Манчестер Сити" АПЛ стартига қадар таркибни қисқартирмоқчи  6 10:35Сергей Лушчан: "Мен фамилияга эътибор бермайман, ўйинчиларнинг ҳаракатини кузатаман"  11 10:13Миржалол Қосимов: "ФИФА кунлари жамоамиз фойдасига ишламади"  5 09:30Саудия Арабистони? Месси келажаги борасида бир қарорга келди  37 09:04Мирко Еличич: “Учрашувда омадимиз келмади, лекин ўйинимиздан қониқдим“  1 08:35Янги мавсум совриндорлари катта миқдордаги пулга эга бўлишади. ЎФФ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди  3

“Бунёдкор-2001” Россиядаги турнирни ғалаба билан бошлади Новости

“Бунёдкор-2001” Россиядаги турнирни ғалаба билан бошлади

Россиянинг Қозон шаҳрида 2001 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида Ленар Гильмуллин хотирасига бағишланган халқаро мусобақа старт олди.
“Рубин” футбол клуби ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу турнир жамоа сафида 2003-2007 йиллари тўп тепган, 2005-2007 йиллар мобайнида Россия ёшлар терма жамоаси сардори сифатида ҳаракат қилган, бу ёруғ оламни 22 ёшида тарк этган қозонлик Ленар Гильмуллин хотирасига бағишлаб ўтказилмоқда.

Турнирда жами 6та жамоа иштирок этмоқда. Булар: “Краснодар” (Россия), “Қайрат” (Қозоғистон), “Динамо” (Белорусь), “Бунёдкор” (Ўзбекистон), “Рубин” (Россия) ва “Зимбру” (Молдавия).

Мусобақанинг биринчи учрашувида “Бунёдкор” ва Минскнинг “Динамо” футбол мактаби тарбияланувчилари куч синашдилар. Қизиқарли кечган баҳсда ёш “қалдирғочлар” рақибни иродали тарзда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратдилар. Учрашувнинг 10-дақиқада Михаил Шевченко томонидан киритилган гол белоруссияликларни олдинга олиб чиққанди. Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ташаббусни ўз қўлларига олишди ва “Динамо” дарвозасига иккита тўп киритишди. Голларга Хумоюн Исмоилов ва Сирожиддин Башриддинов муаллифлик қилишди.

“Бунёдкор-2001” футболчилари эртага 2-тур доирасида мусобақа мезбонлари “Рубин” жамоасига қарши саф тортишади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика