RU

Последние новости

15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  2 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  2 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  1 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  7 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  11 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  27 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги турнир ярим финалида! Новости

“Бунёдкор-2000” Шимолий Кореядаги турнир ярим финалида!

Теги :  Бунёдкор
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Шимолий Кореянинг Пхеньян шаҳрида халқаро турнир ўтказилмоқда.

Ташкилотчилар бунгача ушбу мусобақани Жанубий Корея ва Хитой мамлакатларида U-15 ва U-16 ёш тоифасида уюштиришганди. Турнирдан кўзланган асосий мақсад Шимолий ва Жанубий Корея мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашдир.

15 ёшли футболчилар ўртасида иккинчи бор ўтказилаётган “Ari Sports Cup” турнирида “Бунёдкор” футбол мактабининг 2000 йилда таваллуд топган футболчилари иштирок этишмоқда.

21-23 август кунлари мусобақанинг гуруҳ босқич учрашувлари бўлиб ўтди. Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги жамоамиз илк учрашувда мезбонлар – “Пхеньян” футбол мактаби тарбияланувчиларига 3:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Лекин кейинги иккита баҳсда вакилларимиз Жанубий Кореянинг “Кангвондо” ва Хорватиянинг НК ОСИЕК клубларини 2:0 ҳамда 1:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олишди.

Учрашувлар қитъамизнинг энг улкан аренаси бўлмиш Пхеньяндаги “Биринчи Май” стадионида ўтказилмоқда ва ўйинларни томоша қилиш учун стадионга 50-60 минглаб мухлислар йиғилаётганини мураббийларимиз етказишди.

2000 йилда таваллуд топган тарбияланувчиларимиз финал йўлланмаси учун Шимолий Кореянинг “4.25 спорт клуби” футболчилари билан куч синашадилар.

“В” ГУРУҲИ
1. “Бунёдкор” (Ўзбекистон)
2. НК ОСИЕК (Хорватия)
3. “Пхеньян” (Шимолий Корея)
4. “Кангвондо” (Жанубий Корея)

1-тур, 21 август
“Бунёдкор” – “Пхеньян” 0:3
НК ОСИЕК – “Кангвондо” 0:1

2-тур, 22 август
“Пхеньян” – НК ОСИЕК 5:1
“Бунёдкор” – “Кангвондо” 2:1

3-тур, 23 август

“Пхеньян” – “Кангвондо” 3:0
НК ОСИЕК – “Бунёдкор” 0:1


ЯРИМ ФИНАЛ
24 август

“4.25 спорт клуби” – “Бунёдкор”
“Пхеньян” – Атлетико Сорокаба”

5-ЎРИН УЧУН

“Кёнгидо” – “Кангвондо”

7-ЎРИН УЧУН
“Конмин” – НК ОСИЕК

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика