RU

Последние новости

12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  0 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  4 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  2 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  1 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  64 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  3 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  6

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади Новости

“Бунёдкор” 18 январь куни БААга учиб кетади

Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби – “Бунёдкор” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни бошлади. 14 декабрь куни жамоа аъзолари тўпланишди ва футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди.
15-16 декабрь куни асосан тикланиш машқлари режалаштирилган бўлса, 17 декабрдан бошлаб машғулотлар кунига 2 мартадан ўтказилинади. Дастлабки йиғин 29 декабрь куни ниҳоясига етади. 2014 йилнинг 3 январь куни “қалдирғочлар” иккинчи йиғин учун тўпланишади ва 2 ҳафта давомида яна ўз қароргоҳларида жисмоний машғулотларга зўр беришади. 18 январь куни эса “Бунёдкор” жамоаси дастлабки ҳорижий йиғинни ўтказиш учун БААга жўнаб кетади.

Жамоадаги ўзгаришларга тўхталсак, клуб билан шартномалари ниҳоясига етган футболчилар - дарвозабон Игнатий Нестеров, ҳимоячи Анвар Ғофуров, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Жасур Хасанов жамоани тарк этишди ва пойтахтнинг яна бир клуби – “Локомотив” сафига ўтишди. Ўз навбатида “Бунёдкор” клуби ҳимоячилар Бобуржон Акбаров (“Гулистон”) ва Шукурали Пўлатов (“Нефтчи”), шунингдек ҳужумчи Воҳид Шодиевни (“Бухоро”) ўз сафига таклиф этди. Кеча бу футболчилар билан 2 йиллик муддатга шартнома имзоланди. Селекция ишлари мавсум бошлангунча давом этади. Легионерлар масаласига эса, БАА ва Туркиядаги йиғинлардан сўнг ойдинлик киритилади.

Аброр ИМОМХЎЖАЕВ
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика