RU

Последние новости

14:32Флик "Севилья"дан қабул қилиб олинган шармандали мағлубиятдан кейин ўзини ҳимоя қилди  2 14:03"Арсенал" сардорининг жароҳати ҳақида маълумот берди  0 13:35Ўзбекистон ва Озарбайжон мезбонлик қиладиган U-20 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?  2 13:1018 ёшида Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлган Александр Гейнрих 41 ёшга тўлди  61 12:44Жордан Пикфорд Дэвид Симэннинг АПЛдаги ютуғини такрорлади  1 12:19Каннаваро Тошкентда   17 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  25 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  2 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  2 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  13

"Бунёдкор" 1 февраль куни ОЧЛ-2016 ғолибига қарши майдонга тушади Новости

"Бунёдкор" 1 февраль куни ОЧЛ-2016 ғолибига қарши майдонга тушади

Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

7 февраль куни "Бунёдкор" ОЧЛ-2017 плей-офф босқичида Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди. "Қалдирғочлар" 30 январь куни БААга учиб кетишади ва ўша ерда мазкур ўйинга тайёргарликни давом эттиришади.

Сергей Лушаннинг айтишича "Бунёдкор" ушбу йиғин доирасида Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клубига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади. Учрашув 1 февраль куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, "Чонбук Моторс" 2016 йил Осиё чемпионлар лигаси ғолиби ҳисобланади. Бироқ ОФК келишилган ўйинлар туфайли клубга 2017 йилги мусобақада иштирок этишни таъқиқлаб қўйди.

"Чонбук Моторс" 4 марта Жанубий Корея чемпиони бўлган, 3 бор Жанубий Корея Футбол Ассоциацияси кубоги соҳибига айланган, бир бор мамлакат Суперкубогини қўлга киритган. Клуб 2006 ва 2016 йилларда ОЧЛда зафар қучган.

Жамоа сафида Рикардо Лопес ва Эду каби бразилиялик футболчилар тўп тепишади. Бош мураббий Чой Канг Хи.


Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика