Буни кўриш керак! "Пахтакор" собиқ бош мураббийига товуқ отишди (ВИДЕО)
16 апр 2018 15:19
Новости
Буни кўриш керак! "Пахтакор" собиқ бош мураббийига товуқ отишди (ВИДЕО)
Кўпчилик Александр Григорян исмли мураббий "Пахтакор"да ишлагани ҳақида кам маълумотга эга бўлса керак.
Бунга сабаб - у бор-йўғи 2 ой "шерлар" билан ишлаган (2015 йил, 12 июль - 2015 йил, 15 август).
Ушбу мутахассис айни дамда Владивостокнинг "Луч-Энергия" клубида ишламоқда. Григорян аввал ҳам бу жамоада ишлаган, бироз вақт ўтиб у "Тосно"га ўтди (владивостоклик ишқибозларнинг фикрича у бойроқ клубни танлаган). Кейин эса у "Луч-Энергия"нинг ашаддий рақиби "СКА-Хабаровс"да ишлади. Шундан сўнг Владивосток клуби мухлислари Александр Григорянни ёмон кўриб қолишган ва унга "товуқ" лақабини беришган.
Куни кеча "Луч-Энергия" Воронежда "Факель" билан чемпионат ўйинини ўтказди (1:3). Биринчи бўлим охирларида Григорян клуби ишқибози мутахассисга товуқ улоқтирди, аммо қуш мураббийгача етиб келмади.
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии