Бундеслигада мавсумнинг энг ёмон ўйинчиси аниқланди
20 июл 2020 18:50
Новости
Бундеслигада мавсумнинг энг ёмон ўйинчиси аниқланди
Футболчиларнинг ўзлари чемпионатда энг ёмон ўйнаган футболчиларга овоз беришди.
Бундеслигада мавсум якунларига кўра анъанавий овоз бериш ўтказилди. Футболчилар аноним тарзда нафақат энг яхши футболчига, балки энг ёмонларига ҳам овоз беришди.
Энг яхши футболчилар: Левандовски, Санчо ва Киммих. Катта етакчилик билан Марио Гётце энг ёмон ўйинчи деб топилди. "Боруссия" (Дортмунд) ярим ҳимоячиси учун 30% футболчи овоз берди.
Учликдан шунингдек "Шальке" дарвозабони Александр Нюбель ва "Герта" ҳужумчиси Саломон Калу ўрин эгаллади.
Комментарии