RU

Последние новости

00:12Конференциялар лигаси. "Челси" - "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 00:06Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Реал Сосьедад" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  0 23:46Германия термасининг Италияга қарши ўйинлар учун қайдномаси эълон қилинди  4 23:25Руни: "МЮдан 10-15 футболчи кетиши керак"  2 23:17Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" - "Ал Риёд" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 22:41Асрор Ғофуров собиқ жамоасига қайтди  3 22:20Суперкомпьютер ЕЧЛ ғолибини тахмин қилди  30 21:50Европа лигаси. "Атлетик" - "Рома". Асосий таркиблар маълум!  42 21:38ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  4 21:12УЕФА Альварес вазияти бўйича баёнот берди  26 20:54"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 20:30Владимир Бубанья: "Охиригача "Андижон" жавобини кутдим"  11 19:59Мбаппе Франция термасига қайтмоқда  8 19:35"Рома" собиқ футболчиси: "Асосий таркибда Шомуродов эмас, Довбик ўйнаши керак"  32 19:00Киммих "Бавария" билан шартномасини узайтирди  1

Бундеслига. Тур якунлари ҳақида Новости

Бундеслига. Тур якунлари ҳақида

Теги :  Бундеслига
Германия Бундеслигасининг дастлабки тур якунлари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Ўтказилган 9 учрашувнинг барчасида мухлислар гол кўришди. Мазкур турда жами 23та гол киритилди. Мезбон жамоалар 15та голга муаллифлик қилишган бўлса, меҳмонлар 8 маротаба рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиқишди.

Бундеслиганинг биринчи турида фақатгина Бремендаги баҳс дуранг билан якунланди. Олти ўйинда эса мезбонлар, қолган икки учрашувда меҳмонлар ғалаба қозонишди.

Бундеслиганинг биринчи туридаги кўплаб ўйинларда ҳакамларнинг қарорларини VAR тизими тузатишга муваффақ бўлди. Мюнхендаги баҳсда "Бавария"нинг пенальтидан кейин киритган голи қоида хилоф равишда урилганини аниқлаган VAR 11-метрликни "нуқта"ни қайтадан белгилади. Шунингдек, Мюллер томонидан киритилган яна бир гол VAR туфайли бекор қилинди.


"Вольфсбург" - "Шальке" учрашувида ҳакам четлатган футболчини VAR майдонга қайтарди. Аксинча, огоҳлантириш олган ҳимоячи эса VAR туфайли майдондан четлатилди. Умуман Бундеслиганинг биринчи тури VARнинг бенефисига айланиб кетди.


Германия чемпионатининг илк учрашувида амалдаги чемпион "Бавария"нинг "Хоффенхайм" устидан қозонган ғалабаси билан бошланди.

Ўтган мавсумда вице-чемпион бўлган "Шальке" турнинг марказий ўйинларидан бирида Бундеслигада аранг жон сақлаб қолган "Вольфсбург"га имкониятни бой берди. Гарчи учрашув "бўрилар" майдонида бўлган бўлсада, кўпчилик мазкур баҳсда гельзеркирхенликларнинг имкониятларини юқорироқ чамалаётганди. Лекин Бруно Лаббадиа шогирдлари барча тахминларни чиппакка чиқарди.

Леверкузеннинг "Байер" жамоаси эса Мёнхенгладбахда катта қаршиликка учради ва ўйин Дитек Хеккинг бошқарувидаги "Боруссия"нинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Гарчи "Байер"да кўплаб вазиятлар бўлган бўлсада, "доришунослар" Зоммер дарвозасига йўл топа олишмади.

Дортмундда ўтган турнинг охирги тўқнашувида Люьсен Фавр бошчилигидаги "Боруссия" "Лейпциг"ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ ҳисобни очган мезбонлар, танаффусга қадар 3та тўп ўтказиб юборишди. Ўйин сўнггида эса яна бир бор гол қўйворган "Лейпциг" мавсумдаги дастлабки ўйиндаёқ мағлуб бўлди.


Турнинг кутилмаган натижаларидан бири "Майнц" ҳамда "Штутгарт" ўртасидаги баҳсда содир бўлди. Таркиб жиҳатдан кучли саналган "Штутгарт" "Майнц" майдонида мезбонларга таслим бўлишди.


Нико Ковачни "Бавария"га жўнатган "Айнтрахт" Адольф Хюттер қўл остида чемпионатдаги илк беллашувда ғалабани расмийлаштирди. "Фрайбург" меҳмони бўлган "Айнтрахт" Николай Мюллер ва Себастьян Халлернинг голлари эвазига ишончли ғалабани тантана қилишди.

Берлинда эса "Герта" Бундеслигага қайтган "Нюрнберг"ни Ибишевичнинг ягона голи эвазига мағлуб этди. Дюссельдорфнинг "Фортуна" жамоаси эса ўз уйида "Аугсбург"га таслим бўлди. Бременда эса "Вердер" "Ганновер" билан муроса йўлини танлади.


Бундеслига 1-турида қайд этилган натижалар.


Бундеслига 1-туридан сўнг турнир жадвали.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика