RU

Последние новости

03:01ОЧЛ. "Шанхай Порт" "Йокогама Маринос"га, "Ал Райян" эса ўз уйида "Ал Аҳли"га имкониятни бой берди  0 02:55ЕЧЛ. Дортмунддаги ўйинда дуранг қайд этилди, "Арсенал" эса кейинги босқич масаласини ҳал қилди  7 02:53ЕЧЛ. "Реал" 1/8 финалнинг дастлабки ўйинида "Атлетико"дан устун келди  88 02:10Отабек Жўрақўзиев: "Футболда ҳамма нарса бўлишини кўрсатиб қўйдик"  1 01:58Педру Морейра "Ал Ҳилол" устидан қозонилган тарихий ғалабадан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  6 01:41Абдулла Абдуллаев: "Бундай ўйинларда руҳий тайёргарлик биринчи ўринга чиқади"  2 00:59ЕЧЛ. "Астон Вилла" 1/8 финалнинг биринчи ўйинида "Брюгге"ни меҳмонда таслим этди  4 00:52Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"  3 23:18"Реал" Лондон клубидан 70 млн фунтга баҳоланаётган ўйинчига қизиқмоқда  0 22:58Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" турнирдаги илк мағлубиятини "Пахтакор" майдонида қабул қилиб олди  217 22:28"Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Минамино яна 2 йил Францияда қолади  2 21:44Расман: Ўзбек телеканаллари Англия кубогини намойиш этади  24 20:25Антони "Бетис"да яна бир йил қолмоқчи. МЮ вингери Испания клубида 7 ўйинда 3+2 қайд этди  5 20:00Субименди учун АПЛдан яна икки даъвогар чиқди  1 19:54Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол": Асосий таркиблар маълум  26

Бундеслига бошлангани - бошқаларга туртки Новости

Бундеслига бошлангани - бошқаларга туртки

Кучли бешлик чемпионатлари орасида биринчи бўлиб ортга қайтган Германия Бундеслигаси бўлди.

Ниҳоят бир неча бор иккиланишдан сўнг кеча навбатдаги тур учрашувларига старт берилди. Бутун дунёни коронавирус пандемияси ваҳимада ушлаб турган бир пайтда Германия чемпионатни тугатиб қўйишни лозим топди. Масалан, Фанцияда буёғига Лига 1 ўтказилмайдиган бўлди. Италия, Англия, Испания афтидан Германиядан ўрнак олиб тез кунларда бир қарорга келишса керак. 

Чемпионатни тугатиб қўйиш-қўймаслик ҳар бир мамлакатнинг ички иши ҳисобланади. Буни қандай ҳал қилиш футбол уюшмалари қарорига боғлиқ. Германия ҳам тезда бир қарорга кела олмади. Апрелда йиғилиб 9 майда бошлаймиз дейишди, бўлмади. Кейин 16 май деган тўхтамга келишди. 

Бир томондан икки ойлик танаффусдан сўнг яна Бундеслиганинг қайтгани яхши бўлди. Чунки барибир жонли ўйинларсиз зерикиб қолгандик. Кечаги баҳсларни кўриб нима дейиш мумкин, икки ойлик танаффус ўз таъсирини кўрсатмай қолмабди. Одатда Германияда мавсум сўнгида жамоалар умуман бошқача шиддат намойиш этарди. Лекин ҳозир вазият бошқа. Икки ой футбол ўйнамаслик барибир ҳар қандай спортчига таъсир қилади. Буни "Боруссия Дортмунд" ҳужумчиси Эрлинг Хааланд ҳам ўйиндан кейинги интервьюсида айтиб ўтди.

Кечаги ўйинларни кўриб яна бир карра амин бўлдикки, Германияда футболни безаб турган мухлислар экан. Мухлисларсиз Бундеслига худди ўзимизнинг Суперлигага ўхшаб қолди. Клублар савияси топ деб бўлмайди, балки бу икки ой футбол ўйнамагандан бўлишиям мумкин. Аммо ташкилотчилик ва карантин қоидаларига амал қилиш жойида. Захира ўйинчилари икки метрлик масофада ўтиришибди, майдондаги футболчи ва ҳакамлардан ташқари ҳамма ниқоб таққан, фотосуратчилар ҳам йўқ ҳисоби. Хуллас бўм-бўш стадионда футбол ўйналяпти.

Майли, бўш стадионда бўлсаям бошқа чемпионатларни соғинди одам. Айниқса юртимизда Англия, Испания ва Италия чемпионати ихлосмандлари кўплаб топилади. Биз ҳозир "Реал" қай аҳволда, "Барса" нима билан машғул, "Юве" нималар қиляпти, билмаймиз, аммо ўйинларини кўргимиз келади. Қарийб 100 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган ҳашаматли "Камп Ноу"да мухлисларсиз ўйинни кўриш ҳам ўзига яраша қизиқ бўлса керак.

Ўйламизки, Бундеслига раҳбариятининг якуний тўхтамга келиб чемпионатни тугатиб қўйиши кучли бешликнинг бошқа вакилларига ҳам туртки беради. Лекин айтиб ўтганимиздек, қандай қарор чиқариш ҳар бир федерациянинг ички иши. Германияда коронавирусдан зарарланганлар сони 176,244 нафардан ошди, ўтган бир сутка ичида 323тага кўпайди. Вафот этганлар: 8,027 (ўтган бир суткада +24), тузалганлар эса 152,600. Германия коронавирусдан зарарланиш бўйича Европанинг юқори ўнталигида боряпти, аммо Бундеслига раҳбарияти клубларни тушунган ҳолда ўйинларни давом эттиришга қарор қилди.

Автор : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика