RU

Последние новости

14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  10 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  3 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  7 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  19 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  4 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  3 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  4

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман» Новости

“Бундай “Бавария”га кўниколмайман»

“Бавария” посбони Мануэль Нойер жамоа билан шартомасини узайтириш жараёни ҳақида гапирди.

“Мен жамоа билан бунгача олиб борган барча музокараларим очиқ ва самимий кечган. Ҳеч бир жиҳат четда қолмаган. Аммо ҳозирда ОАВда мен билан боғлиқ бир қатор масалалар муҳокама қилинмоқдаки, буларнинг аксарияти ёлғондан иборат. Бу мени асабимга тегмоқда. Мен бундай “Бавария”га ўрганманганман.

Мен формада эканман, кўпроқ майдонга тушишни истайман. Энг муҳими менга бўлган ишонч. Менга клуб томонидан беш йиллик шартнома таклиф қилинаётгани бу хомхаёл. Ҳозир 34 ёшдаман. 39 ёшда қандай ҳолатда бўлишимни билмайман. Шу сабаб ОАВларда бу ҳақда тарқатилаётган хабарларда ҳеч қандай мантиқ йўқ.

Мен учун доимо клуб раҳбарияти ва ишчи ходимларининг ишончи биринчи ўрин бўлиб келган. Мен ҳам дарвозабон ва жамоа сардори сифатида клубга содиқман”, дея Нойернинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Bild нашри.

Нойернинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. Жорий мавсумда футболчи “Бавария” сафида барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 38 та тўп ўтказиб юборган. 15 та учрашувда эса ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика