RU

Последние новости

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Бунақаси ҳали бўлмаган! Шу йил августда Европа ва Осиёнинг 12та жамоаси юртимизга ташриф буюради Новости

Бунақаси ҳали бўлмаган! Шу йил августда Европа ва Осиёнинг 12та жамоаси юртимизга ташриф буюради

Мамлакатимизда фахрийлар футболига ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.

Спорт, хусусан футбол соҳасида турли тадбирларни ўтказиб келаётган "Inter Sport" МЧЖ Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда катта ишга қўл урди. 

Гап шундаки, 2021 йил 23-30 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб 40 ёш ва ундан катта футбол фахрийлари ўртасида "Халқаро футбол ва маданият фестивали" ўтказилади ва мазкур тадбир "Европа футбол фахрийлари уюшмаси"нинг Ўзбекистондаги расмий ҳамкори "Inter Sport" МЖЧ ташаббуси билан ЎФА ҳамкорлигида ташкил этилади. 

Мазкур тадбирни юқори савияда ўтказиш мақсадида "Inter Sport" МЧЖ вакиллари ЎФА Бош котиби Аваз Максумов билан учрашиб, томонлар ташкилотчиликка доир масалаларни ўзаро ҳал қилиб олишди. Маълумот учун, 40 ёш ва ундан катталар ўртасидаги "Мустақиллик Кубоги-2021" халқаро турнирида 16та жамоа иштирок этади. Тўртта жамоа Ўзбекистон вакили ҳисобланса, 12 жамоа Европа ва қўшни Осиё давлатларидан ташриф буюради.

Шу йилнинг август ойида юртимизга 400 нафарга яқин ҳаваскор спортчиларнинг ташрифи кутилмоқда. Йирик тадбир "Халқаро футбол ва маданият фестивали" номини олгани боис хорижлик меҳмонлар фақат футбол ўйнабгина қолмай, улар учун бир қатор кўнгилочар ва маданий тадбирлар, шунингдек кўҳна Самарқанд ва Бухорога саёҳат ташкил этилади.

"Inter Sport" МЧЖ "Халқаро футбол ва маданият фестивали"ни юқори савияда ўтказиш мақсадида фахрийлар футболига бефарқ бўлмаган инсонларни ҳамкорликка чорлаб қолади. 

Боғланиш учун: +998 97 7205197 (Дилшод Иброҳимов)

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика