RU

Последние новости

00:59Олимпиада. Миср - Парагвай учрашувида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди  6 00:37"Арсенал" "Наполи"нинг шартларига рози бўлди  0 00:16"Байер" футболчисини "Бавария"га сотмоқда  0 23:50Илёс Зейтуллаев: "Бугун ютқазишга ҳақли эмасдик"  6 23:41Жамшид Саидов: "Ғалаба ҳар доим ёқимли"  0 23:16Тен Хаг Санчо билан мунозараси ҳақида: "Барчаси ортда қолди"  0 22:54Ибрагимович "Милан"даги фаолияти ҳақида: "Босим жуда катта. Нонуштага ҳам босимни еймиз"  0 22:37Расман: Довбик - "Рома" футболчиси  3 22:11Олимпиада. Испания Японияга имконият қолдирмади  22 22:00Суперлига. "Қизилқум" - "Бунёдкор" 1:0  0 21:40Суперлига. "Қизилқум" бу йил ҳисобидан иккинчи маротаба "Бунёдкор"дан устун келди  12 21:18Олимпиада. Марокаш АҚШ дарвозасига 4та гол урди ва ярим финалга чиқди  9 20:54Назорат учрашуви. "Динамо" - "Насаф" баҳсида ғолиб аниқланмади  0 20:35Жота - Роналду ҳақида: "Евро-2024 унинг термадаги сўнгги турнири деб ҳисобламайман"  0 20:17Эрик тен Хаг жароҳатлар ҳақида: "Бу ҳеч нимани ўзгартирмайди"  1

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди Новости

Булунғурдаги футбол учун сунъий қоплама чиқарадиган корхона минтақада ягона дея таърифланди

Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида, маҳаллийлаштириш дастури доирасида, спорт майдонлари ва майдончалари учун сунъий қопламалар, шунингдек, гилам маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган Maroqand-sifat корхонаси ишга тушди.
«Правда Востока» газетасининг 17 декабрь, сешанба сонида қайд этилишича, бу корхона ўз йўналишида Марказий Осиёда ягона ҳисобланади. Газета хабарида корхона қачон ишга тушгани ҳақида берилмаган, бироқ ЎзАнинг 2013 йил апрелдаги хабарида корхона маҳсулотлари кўргазмага қўйилгани ва тадбиркорлар эътиборига тушгани қайд этилган.

Булунғур вино заводининг эски биноси ўрнида ташкил этилган заводга, банк кредити эвазига Германия, Англия, Италия, Швейцария, Хитой ва Туркиянинг етакчи фирмалари томонидан ишлаб чиқарилган зарур технологиялар олиб келиб, ўрнатилган. Ҳозирги вақтда корхонада 80 киши ишламоқда, беш турдаги маҳсулот ишлаб чиқарилмоқда.

Корхона раҳбари Орзу Азимовнинг сўзларига кўра, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 70 фоизи экспорт қилинади, яқин вақт ичида эса маҳсулот тури 20тагача кўпайтирилади. Бу эса иш ўринлари сонини 220тагача кўпайтириш имконини беради. Хабар беришларича, корхона ишлаб чиқариш учун зарур хомашёни ҳозирча хориждан олиб келмоқда, бироқ ҳозирда хомашёни Ўзбекистоннинг ўзида тайёрлаш бўйича лойиҳа устида иш олиб борилмоқда.

«Правда Востока»нинг қайд этишича, Maroqand-sifat томонидан ишлаб чиқарилган сунъий қопламаларга спорт жамоатчилиги ва ишбилармонлар томонидан талаб катта бўлмоқда. Маҳсулот 6 йилдан 15 йилгача хизмат қилиши мумкин. Корхона ўз маҳсулотини турли рангларда ишлаб чиқариши мумкинлиги ҳам қайд этилган.

Аввалроқ, 2015 йил охиригача «Жиззах» махсус индустриал зонасида спорт иншоотлари учун сунъий майса ва қопламаларни ишлаб чиқарувчи корхонани ишга тушириш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди.
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика