RU

Последние новости

20:21"Бавария" 20 млн евролик трансферни ҳал қилди  0 20:00Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" - "ФарДУ" 2:0  7 19:40Гюндоган Рюдигер ҳақида: "Тонида провокацион хулқ-атвор бор. У кубок финалида чегарадан чиқди"  10 19:02Ўзбекистон кубоги. "Шўртан"дан йирик ғалаба, "Навбаҳор" Тошкентда, "Машъал" Иштихонда зафар қучди  4 18:05Акобирхўжа Шукуруллаев ишлаган ўйинда меҳмон жамоага техник мағлубият ёзилди. Нимага?  0 17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  6 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  1 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  1 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  4 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  16 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  3

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори? Новости

Бугунги учта ўйинда қайси жамоанинг имкониятлари юқори?

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган дастлабки уч учрашув бугун бўлиб ўтади.
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
18 июнь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Ташкент), Н. Қосимов (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
Имкониятлар: 60:40



Шу кунга қадар бу мавсумда ўз уйида умуман мағлуб бўлмаган "Олмалиқ" сафардаги 6та ўйиннинг барчасида ютқазган "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Ўйинда Игорь Шквирин шогирдларининг имконияти юқори экани барчага аён. Жиззах клубининг мағлубиятли серияси тўрттага етди. “Олмалиқ” ўз майдонидаги ўйинларда бу рақибга умуман ютқазмаган – 4 ғалаба ва бир дуранг. Шу омиллар туфайли бугун "Олмалиқ" ўз мухлисларини хурсанд қилса керак.


«Бухоро» (Бухоро) – «Металлург» (Бекобод)
18 июнь 2015. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: В. Цейтлин (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ф. Абдуллаев (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Дастлабки 12та турда ғалаба қозона олмаган ягона клуб бўлган "Бухоро" ўз мухлислари қаршисида "Металлург"га қарши ўйнайди. Баҳсда имкониятлар тенг дейиш мумкин. Сабаби бухороликларнинг устунлиги бу ўз стадиони ва мухлислари, "Металлург"нинг устунлиги эса сўнгги пайтларда қайд этаётган яхши натижалари бўлади. Ўйинга боғлиқ статистика: Сўнгги тўрт мавсумда “Бухоро” ўз уйида бу жамоани фақат мағлуб этиб келмоқда. 


«Қизилқум» (Навоий) – «Навбаҳор» (Наманган)
18 июнь 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
Имкониятлар: 50:50



Мусобақа жадвалида деярли ёнма-ён бораётган клублар Навоийда тўқнаш келишади. "Қизилқум" ўз уйидаги охирги учта учрашувнинг барачасида рақибларни мағлуб этди. "Навбаҳор" эса сафардан фақат бир бор ғалаба билан ва 4 бор мағлубият билан қайтди. Ўтган мавсум қайси жамоа ўз уйида ўйнаган бўлса ўша жамоа ғолиб бўлган, балки бу йил ҳам ушбу анъана давом этар. Учрашувдан олдин эса имкониятларни тенг баҳоладик. 

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика